OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

“ЗАРБДОР ТАЖРИБАСИ” — ОЛМАЛИҚДА

Увайсий маҳалласида “Зарбдор тажрибаси” асосида маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Таначи” канали бўйлаб 1,3 км ҳудудда замонавий дам олиш маскани қурилмоқда. Умумий қиймати 2,4 млрд. сўм бўлган мазкур лойиҳа маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда. Натижада 350 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Мажмуа таркибига соғломлаштириш йўлаги, яшил макон, дам олиш ҳудудлари ва хизмат кўрсатиш объектлари киради. Шунингдек, кўприк қуриш, лотоклар, декоратив чироқлар, ўриндиқлар ўрнатиш, болалар ва воркаут майдончасини барпо этиш, ҳудудни ўраб чиқиш ҳамда чиқинди қутисини жойлаштириш ишлари амалга оширилади.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ АҲОЛИ УЧУН КЕРАКМИ?

admin

«ЧЕТРОҚ ТУРИНГ, РУЛДА АЁЛЛАР!»

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

АДАШИБ ҚОЛМАНГ!

admin