OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ШАҲРИМИЗ ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?

Аҳоли ва ижтимоий объектларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖ томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йил жами иссиқлик қувурларини янгилаш режаси 3,1 км этиб белгиланган бўлиб, амалда 3,8 км қувур янгиланди. “Боғаро”, Сўфи Оллоёр ва “Ойдин” МФЙларида магистрал йўналишда диаметри турли ўлчамдаги (377, 426, 530 м) 1 км дан ортиқ қувур тўлиқ алмаштирилди.

Корхонамизда 20 дан ортиқ махсус техника мавжуд бўлиб, 190 нафар ишчимиз фаолият олиб боради.
Шунингдек, зулфин (задвижка) алмаштириш бўйича режада 94 дона кўзда тутилган бўлса, амалда 350 та зулфин янгисига алмаштирилди. Жорий таъмир ишларида эса 1 км ўрнига 0,9 км қувурда таъмир ишлари бажарилди.
“Коинот”, М.Беҳбудий МФЙлардаги 10, 11, 13, 14, 29 ва 36-квартал насос станцияларига замонавий иссиқлик ва электр ишлаб чиқарувчи ускуналар ўрнатилди. Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидаги икки кўтарма насос станциясида жами 900 кВАр конденсатор ускуналари ўрнатилди. “Бўстон” МФЙ 7/1 кичик даҳасида жойлашган қозонхона жорий таъмирдан чиқарилди. Қўшимча равишда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси биноларини иссиқлик энергияси билан таъминловчи Ду=159 мм қувурларнинг 300 метри янгиланди.
Ҳозирда корхонада жами 24 971 абонент мавжуд. Шулардан: аҳоли – 24 363, бюджет ташкилотлари – 68 та, юридик шахслар – 540 та.
2025 йил 1 январ ҳолатига дебитор қарздорлик 12 млрд сўмни ташкил этган бўлса, қарздорликни сўндириш ишлари доирасида 1 августга қадар барча истеъмолчиларга 19 917 товар маҳсулот етказиб берилди, 1 сентябрга қадар эса 15 917 истеъмолчига талабномалар киритилди.
Қарздорликни сўндириш мақсадида судга 500 дан ортиқ даъво аризалари киритилди, натижада тармоқдан узилган истеъмолчилар сони 300 дан ошиб кетди. Бу чоралар туфайли 1 сентябр ҳолатига корхонанинг дебитор қарздорлиги сезиларли даражада камайишига эришилди.
Республикамизда қарздорликни бартараф этиш бўйича қатор янгича механизмлар жорий қилинмоқда. Жумладан, “Адолат” электрон платформаси орқали қарздорлар тўғрисидаги маълумот автоматик равишда судга юборилади, суд қарори асосида эса Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан мажбурий ундириш чоралари кўрилади.
Иссиқлик энергияси етказиб берувчи корхоналар билан бир қаторда, БСКлар ҳам кўп қаватли уйларга стандарт техник хизмат кўрсатиш бўйича зарур ишларни амалга ошириши лозим. Бу эса мавсумни барқарор ва узлуксиз ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Шаҳримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида шаҳар аҳолиси ва ташкилотлар учун сифатли ва узлуксиз иссиқлик таъминоти таъминланиши кутилмоқда.
Корхона томнидан амалга оширган ишлар шаҳар ижтимоий тармоқлари ва маҳаллий ОАВ орқали кенг ёритиб борилмоқда. Шунингдек, расмий Telegram ва Instagram саҳифаларида ҳам янгиликлар мунтазам эълон қилиб бориляпти. Шунингдек саволларингиз бўлса, 71-5-22-60 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Илҳом ЭРГАШЕВ,
«Олмалиқ иссиқлик таъминоти» МЧЖ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

Маиший техникалар эгаларига етказилди

admin

ШИКОЯТЛАР АСОСАН ЭЛЕКТР ВА СУВ НОСОЗЛИКЛАРИДАН

admin

ОРТИҚЧА ДАБДАБАЛИ ТЎЙОИЛАНИ БАХТЛИ ҚИЛАДИМИ ЁКИ РЕКЛАМА?

admin

8-САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТИ КИМ БЎЛДИ?

admin