Ўргимчаккана
Барглар сариқлашиб, қўнғир тусга киради. Ҳосил сифати пастлашади, дарахт 25-30% камроқ мева беради.
Мевахўр қурт
Меванинг ички қисмлари билан озиқланади. Қурт тушган анорлар чирийди ва истеъмолга яроқсиз бўлади.
Анор ширгиги
Барг ва шохлар шираси билан озиқланиб, ўсишни тўхтатади. Барглар буришиб, шохлар зарарланади.
Комсток қурти
Илдиз, новда, барг, гул ва меваларда жойлашиб, анорни бутунлай емириб юборади.
Кураш усуллари
Қатор оралари тоза ва юмшоқ сақланади. Зарарланган шохлар кесилади. Эрта баҳорда поялар тозаланади.
Профилактика
Экишда ер минерал ўғитлар билан бойитилади. Минерал ёғлар, пиретроидлар ва фосфорорганик моддалар асосида тайёрланган воситалар қўлланилади. Эрта баҳорда 50% ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси билан пуркаланади.
Ш. Шораҳимов,
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Олмалиқ ТИФ инспектори.