OLMALIQ HAYOTI
Image default
Адлия саҳифаси

СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Ходим ўзи ишлаётган ёки илгари ишлаган ташкилотдан ололмаган иш ҳақини ундириш бўйича судга мурожаат қилиш муддати қанча?

Жавоб: — Меҳнат кодексининг 560-моддасга мувофиқ, иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.
Шу билан бирга 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақини, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ходим ойлигингининг кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олиши мумкин.

Н.Махаматов,
шаҳар юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер солиғи тўловидан озод этилиши мумкинми?


Жавоб: -Ҳа, мумкин. Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг ҳар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади. Мана шундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради. Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Р.Хамраев,
шаҳар юридик хизмат
кўрсатиш маркази бошлиғи.

Никоҳ бекор қилинганидан сўнг тўй учун қилинган харажатларни қариндош (қуда) томонидан ундириш мумкинми?

Жавоб: — Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган. Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги «Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган. Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.

Р.АбдуназАрова,
шаҳар адлия бўлими фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органи 2-тоифали инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА НАТИЖАЛАР

admin

ОЧИҚ ВА ШАФФОФ МЕХАНИЗМ

admin

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ ОЛИШЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

admin

АДЛИЯ БЎЛИМИ: ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ КАМАЙМОҚДА(МИ?)

admin