OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ШАҲАР ГАЗ ТАЪМИНОТИ 2025–2026 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР

Маълумки, куз-қиш мавсуми кириб келиши билан шаҳримиз аҳолиси томонидан энг кўп мурожаат иситиш тизими билан боғлиқ бўлади. Бу пайтдаги вазиятга қараб қисман коммунал соҳа ходимларининг ёзда ишлаган ё ишламаганлигига баҳо бериш мумкин.

Бу йилги мавсумда ҳам бундай ҳолатлар кузатиладими, 2025-2026 йилги мавсумда шаҳримиз аҳолиси газ билан қай даражада таъминланади каби саволлар билан шаҳар газ таъминоти бўлими раҳбари Равшан НУРМАТОВга мурожаат қилдик.

  • Олмалиқ шаҳрида аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш, мавсумий хавфсизликни кучайтириш ва тизимни янгилаш мақсадида жорий йилда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қабул қилинган дастур доирасида газ таъминоти тармоқлари ва ускуналарини янгилаш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда профилактика ишлари режадан ортиқ бажарилди. Газ тақсимлаш пунктларида икки босқичли тизим жорий этилди.
    2025 йил аҳоли газ таъминотида икки босқичли тизимни тўлиқ ишга тушириш мақсадида Муқимий,»Олмалиқовул» ва «Теракли» маҳаллаларида жами 417 та хонадондаги газ босимини ростловчи (редуктор) қурилмалар алмаштирилди. Ушбу жараёнда барча 8 та ГТН (газ тақсимлаш нуқтаси) демонтаж қилиниб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Режада белгиланган кўрсаткич 513 та бўлган бўлса, амалий ишлар 632 тага етказилиб, бажарилиш 123 фоизга таъминланди.
    Газ таъминоти узлуксизлигини ошириш мақсадида 132 та ГТНнинг ҳар бири 100 фоиз техник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, мавжуд жиҳозларда аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, хавфсизлик даражаси юқори стандартларга мослаштирилди.
    Бу йил 2 та ГТНни алмаштириш режаси белгиланган бўлса, амалда 17 та ГТН янгисига алмаштирилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 850 фоизни ташкил этади.
    Шаҳарнинг турли маҳаллаларидаги йирик қувурлар ҳам тўлиқ таъмирланди. Жумладан, «Юлдуз» маҳалласида 1,4 км, «Гултепа» маҳалласида 1,2 км ва А.Яссавий маҳалласида 0,350 км узунликдаги қувурлар қайта тикланди. Бу ишлар режага тўлиқ – 100 фоиз даражада бажарилганини кўрсатади.
    Газ қувурларининг хавфсизлиги ва узлуксиз ишлаши учун 232,68 км узунликдаги қувурлар график асосида тозалаш ишларидан ўтказилди. Жорий йилда 11,3 км қувурда махсус профилактика ишлари бажарилиши кўзда тутилган бўлса, амалда 13,7 км қувурда ишлар амалга оширилиб, режа 121,2 фоизга бажарилди.
    Шу билан бирга 81 та зулф кириш қувурлари текширилиб, 362 та хонадонда кириш газ қурилмалари янгисига алмаштирилди.
    Олиб борилган кенг қамровли ишлар натижасида шаҳримизда 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан узлуксиз ва хавфсиз таъминлаш учун барча асосий тайёргарлик ишлари якунланди. Режадан ортиқ бажарилган кўрсаткичлар шаҳар газ таъминоти тизимининг янада барқарор ва самарали ишлашини кафолатлайди.

МАВЗУГА ОИД

СОҲИБҚИРОН ХУСУСИДА БИЛГАН ВА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

admin

КОНЧИЛИКДАН ҚАҲРАМОНЛИККАЧА

admin

ИЖРО АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ, АВТОБУСЛАР СОНИНИ ОШИРИШ КЎЗДА ТУТИЛМОҚДА

admin

АДАШИБ ҚОЛМАНГ!

admin