OLMALIQ HAYOTI
Image default
Биласизми?

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1️. Ўқитувчилар учун мукофот пули ошди
Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақат 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида (866 250 сўм) мукофотланади. Илгари ўқитувчилар 577 500 сўм миқдорида мукофот олишган.

  1. Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси
    мажбурий бўлди
    Эндиликда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун янги қоида кучга киради — уларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Скутер ёки мопедни рўйхатдан ўтказиш нархи 3,7 БҲМ (1 525 400 сўм) қилиб белгиланган. Ўқув курслари эса 2 млн сўмгача. Гувоҳнома олиш учун давлат божи — 288 400 сўмни ташкил қилади. Рақам олиш БҲМнинг 1,5 баравари — 618 минг сўм. Бунда умумий харажат деярли 4,5 млн сўмдан ошмоқда.
  2. Ногиронлиги бўлган шахслар учун пенсиялар автоматик тарзда тайинланади
    1 октябрдан бошлаб Халқ банкида пенсияларни нақд шаклда беришда Face-IД биометрик идентификация ва электрон рақамли имзолардан фойдаланилади. Тўлов олувчилар тўлов қайдномаларини планшетда электрон шаклда имзолашлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг электрон сўровига кўра биометрик идентификациялаш учун маълумотларни тақдим этади.
  3. Давлат хизматчиларининг
    хизмат сафарлари учун ягона
    модуль йўлга қўйилади
    Қонунчиликка кўра, давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш «ҳрм.аргос.уз» электрон тизими таркибидаги «Хизмат сафари» ягона модули орқали амалга оширилади.
  4. «Чиройли» давлат рақами
    белгиларининг аукцион савдолари тўхтатилади
    Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентабрдаги қарорига мувофиқ, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» 2025 йил 1-октабрдан бошлаб «чиройли» давлат рақами белгиларининг аукцион савдоларини тўхтатади.
  5. Аҳолига нақд пул шаклида бериладиган айрим молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали ажратилади
    Вазирлар Маҳкамасининг 11 март кунги қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланган эди. Қарорга кўра, 2025 йилнинг 1 октабридан жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган маблағлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

МАВЗУГА ОИД

126 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРГАРУХСАТСИЗ ҚУРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИГАЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

admin

ЭРТАГИ КАРТОШКА ЭКИШ БЎЙИЧА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР

admin

ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАЪВО
АРИЗАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ?

admin

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, саломатлигингизга эътиборли бўлинг!

admin