OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

ЭРТА ТУРМУШ ҚИЗЛАР УЧУН МУШТ(МИ?)

Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида куни кеча шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Минавварова ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Г.Нишонова иштирокида ўқувчи-қизлар ўртасида «Эрта турмуш қуришнинг олдини олиш», «Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш» ва одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини техникум директори М.Сайимов очиб бериб, тадбирнинг мақсади ва жамиятда долзарб мавзуга айланиб келаётган оилалардаги яқин қариндош-уруғларнинг никоҳи ва унинг тиббиётдаги салбий оқибатлари ҳақида тўхталди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида бўлгани учун ўқувчилар томонидан саволлар берилиб, ўринли жавоблар олинди. Қизиқарли ва мазмунли ўтган мулоқот мобайнида ўқувчи — қизлар ўзлари ва келажаги учун зарур маълумотларга эга бўлишди.

МАВЗУГА ОИД

ЎТРОҚ ҲАЁТ ТАРЗИНИНГ 5ТА АСОСИЙ САЛБИЙ АСОРАТИ

admin

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

БУ КАСАЛЛИКДАН10 МИЛЛИОНГА ЯҚИН ОДАМ АЗИЯТ ЧЕКАДИ

admin

СОН, ТИЗЗА ВА БЎҒИМЛАРДА ОҒРИҚ – КОКСАРТРОЗ

admin