Image default
Саломатлик

БУ КАСАЛЛИКДАН10 МИЛЛИОНГА ЯҚИН ОДАМ АЗИЯТ ЧЕКАДИ

Паркинсон касаллиги, титроқ, фалаж-марказий нерв системасининг сурункали касаллиги. Инглиз врачи Жеймс Паркинсон 1817 йил таърифлаб берган.
Дунё бўйича бу касалликдан тахминан 10 миллионга яқин одам азият чекади. Олимлар бу касалликда мия ҳужайраларида энергия ишлаб чиқарувчиларнинг, айниқса, нейронларнинг зарарланиши билан боғлиқлигини аниқладилар. Нейронлар фаолиятининг бузилиши кўпроқ 55 ёшдан ошган одамларда учрайди.
Паркинсон касаллигида мускуллар таранглашади, юз ҳаракатсиз бўлиб, қотиб қолади, бемор майда қадам ташлаб юради. Ҳаракатлар чекланади, ҳатто кийиниш, тугмаларни қадашда қийналади. Титроқ ва фалаж кўпроқ қўл панжаларидан бошланади (бемор гўё бармоқлари билан бирор нарса ясаётгандек ҳаракат қилади). Беморнинг боши, оёқлари ҳам титрайди, бемор қимирламай турганда ёки жуда ҳаяжонланганда, одатда титроқ кучаяди, ҳаракатланганида пасаяди, ухлаганда тўхтайди.
Уй шароитида шифокор тавсиясига кўра, мускуллар таранглашувини турли хил машқлар ёрдамида бартараф этиш мумкин. Бу машқларни илиқ сувда бошлаган маъқул. Бундай беморларга тинч шароитда қўл, оёқ ва танани машқ қилдириш учун енгил гимнастика фойдалидир.
Бу касалликнинг давоси йўқ деб ҳисобланади, мавжуд даволаш усуллари фақат унинг аломатларини вақтинча енгиллаштириши мумкин.
Умуман олганда, паркинсон касаллиги ривожланиш хавфи ҳозирча у қадар юқори эмас. Шундай бўлсада, тадқиқот муаллифлари жамоавий спорт ва ҳатто яккакураш билан шуғулланадиган кишиларнинг ҳаёти давомида такрорий мия чайқалишлари, уларнинг келажагига таъсир қилиш мумкинлигидан огоҳлантиради.
Ўзингиз ва миянгизни асранг!

Бахтинисо Мадаминова,
шаҳар 2-Оилавий поликлиникаси Умумий амалиёт шифокори.

МАВЗУГА ОИД

ТЕМИР МОДДАСИНИМА УЧУН КЕРАК?

admin

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

КУЙДИРГИКАСАЛЛИГИДАНОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

БОЛАЛАРНИ ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИДАН АСРАНГ!

admin