OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР КАСБ БАЙРАМЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

21 май куни тонгдан карнай-сурнай садолари остида шаҳримизда Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан шаҳримизда халқ сайли ташкил этилди. “Металлург” маданият саройи атрофида комбинатнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси томонидан ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари эътиборига техника воситалари, маҳсулотлар ва макетлар кўргазмаси ҳавола этилди.
Ҳар йили ўзига хос макетлар билан иштирок этадиган Марказий таъмирлаш механика заводи меҳнат жамоаси бу йил томошабинларни ҳайратлантирадиган экспозицияларни намойиш этишди.
Бокс, армрестлинг, кураш, шашка, шахмат, арқон тортиш каби спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. “Металлург” МС ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган консерт дастури барчага манзур бўлди. Шу тариқа Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси касб байрамларини кўтаринки руҳда нишонлашди.
Касб байрами муносабати билан ОКМК ходимларига ойлик маошларининг бир оклад миқдорида мукофот пуллари берилди.

ОКМК Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ДАСТУРЛАР — КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

admin

ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН “ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА ҲАМДА УЛАРДА ҚУРИЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ

admin

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

admin

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

admin