Image default
Жамият

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ДАСТУРЛАР — КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, инвестиция фаоллигининг ўсиш суръатлари инвестиция муҳитига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини мунтазам равишда яхшилаб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган. Ушбу жараёнда давлатнинг ўрни капитал маблағларни жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ва унинг жозибадорлигини ошириш билан изоҳланади. Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги, юқори кўрсаткичлар мақсад қилинган режаларнинг ҳақиқий бажарилишини Олмалиқ шаҳрида фаолиятини бошлаган “Олмалиқ қуюв механика заводи” маъсулияти чекланган жамияти мисолида кўриш мумкин бўлади. Корхона ўз олдига тенг рақобат шароитларини яратиш, экспортни ривожлантириш, минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришни асосий мақсад қилиб олган.

  • Тоғ кон саноати оғир машина ва ускуналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш фаолиятимиз асосини ташкил қилади,- дейди “Олмалиқ қуюв механика заводи” маъсулияти чекланган жамияти лойиҳаси таъсисчиси Ҳусен Ширинов,-Мазкур корхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 25 млн АҚШ доллари миқдорида инсестиция киритилди. Корхона йилига 12 000 тонна миқдорида тоза мустаҳкам сифатли пўлатдан қуйма маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонага Жанубий Корея, Россия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган 42 та ускуна ва жиҳозлар монтаж қилинган. Замонавий ва ахборот коммуникациявий дастурлар асосида бошқариладиган ускуналаримиз юқори сифатли, арзон, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йилига 450 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, харидорларга жўнатилиши кўзда тутилган. Октябрь ойида механик ишлов бериш цехимизни ишга туширган ҳолда 260 млн сўмлик маҳсулотларга механик ишлов бериш хизматини кўрсатишга муваффақ бўлдик. Умуман олганда корхонада жорий йилнинг ўзида 1000 тоннадан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. “Олмалиқ қуюв механика заводи” лойиҳасининг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилишидан бошлаб, дастлабки маҳсулотларни олишгача бўлган босқичда “Олмалиқ КМК” АЖ билан хамкорлигимиз ўзаро манфаатли йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтиш зарур бўлади. ОКМК конларида эксплуатация қилинишида энг кўп талофатланадиган эксковаторлар тишлари ва унинг эҳтиёт қисмлари, шарли тегирмонларнинг зирҳлари, гидротранспорт насосларининг эҳтиёт қисмларини барқарор ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Комбинатнинг маҳаллийлаштириш дастурига ҳамоҳанг равишда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган дастлабки маҳсулотларимиз харидорларнинг юқори баҳосини қозонди. Барча маҳсулотлар ўз лабораториямизда тегишли синовлардан ўтказилиб, корхона, давлат ва халқаро стандартларига мувофиқлик сертификати олиб борилади. Янги корхонамизда 232 нафар маҳаллий ёшлар учун янги иш ўринлари яратилган. Улар белгиланган тартибларда ўқитилиши ва малакалари оширилишига эришилди. Мақсадимиз эса маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмлари етказиб бериш ҳажмини янада кенгайтириш, кафолатли ва сифатли хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, мамлакатимиз ички бозорида талаб юқори бўлган янги маҳсулотлар турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўлиб қолади.
    Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фаолиятининг илк босқичлариданоқ Олмалиқ қуюв механика заводида қўйилган илк қадамлар инвестициявий дастурлар ва лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ҳаракатлар барча ишлаб чиқариш башорат кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш билан бирга иқтисодий ривожланишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилишидан далолат бермоқда.

Ҳасан Абдуллаев.

МАВЗУГА ОИД

АСКАРЛАР УЧУН ЖИДДИЙ СИНОВ

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ПОСБОН

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin