OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

АЙРИМ КЎЧАЛАРИМИЗГА ЯНГИ НОМ БЕРИЛДИ

Шаҳримиз туб аҳолиси бўлмаган одамлар Олмалиққа меҳмон бўлиб келган вақтда “Палончи жой қаерда?” ёки “Пистончи кўчани биласизми?” дея савол билан мурожаат қилишади. Агар шаҳарда бир хил номли кўчалар мавжуд бўлса, табиийки, туб шаҳар аҳолисида ҳам иккиланиш кузатилади. Ёки кўчага янги ном берилган бўлса ҳам аниқ манзилни айтиб бериш бироз муаммо бўлади. Баъзан эса номсиз кўчалар ҳам учраб туради.

Шаҳримизда қанча кўча борлигини биласизми? Одатда, шаҳар аҳолиси ўзи истиқомат қиладиган ва иш юзасидан доимий борадиган кўчаларнинг номини билади, холос. Айтиш жоизки, ҳозирда шаҳримизда 4 та даҳа ва 378 та кўча мавжуд бўлиб, айни кунларда ушбу кўчаларнинг номсиз ва такрорий кўчалари ҳамда баъзи белгиланиши ноаниқ географик объектларни номлаш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Олмалиқ шаҳридаги географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш юзасидан ўтказилган комиссия йиғилишида маҳалла фуқаролар йиғини таклифларига асосан 2 та кўча, 13 та мақоми ноаниқ тор кўчалар, 6 та мақоми ноаниқ берк кўчалар, 1 та қайта номлаш керак бўлган истироҳат боғига янги номлар бериш юзасидан бир қатор таклифлар тингланиб, янги номлар бўйича қарор қабул қилинди.
Янги маҳалла номлари янги атамасининг маъноси илмий тарафдан ҳам, миллийлигимиз томонидан ҳам, диний қараганда ҳам янги маҳалла учун мос бўлишлиги, шаҳарда такрорий ва номсиз кўчалар бўлмаса фуқароларга ҳам, ташкилотларга ҳам манзилни топишда қулай бўлиши кераклиги ҳисобга олиниб, айрим кўчалар янги ном билан аталадиган бўлди.
Фикр, таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қуйидаги жадвалда кўрсатилган кўча, мақоми ноаниқ тор кўчалар, мақоми ноаниқ берк кўчалар ҳамда истироҳат боғи маҳалла фуқаролар йиғини томонидан таклиф қилинган янги номлар билан аталиши белгиланмоқда.

T/рГеографик объектнинг туриЖойлашган ўрниГеографик объектнинг амалдаги номиГеографик объектга берилган ном ёки қайта номланишиИзоҳ
123456
1.КўчаМирзо Улуғбек МФЙНавқирон“Ҳақиқат” деб қайта  номлаш ёки Бекобод кўчасига қошиб юбориш таклифиТакрорий  
2.КўчаРамазон МФЙФурқат – 1МасжидШаҳар масжиди шу кўчада жойлашган  
3.Тор кўчаРамазон МФЙФурқат – 2Масжид – 1Масжид кўчасига уланган  
4.Тор кўчаРамазон МФЙФурқат – 1Масжид – 2Масжид кўчасига уланган
5.Тор кўчаРамазон МФЙФурқат – 3Масжид – 3Масжид кўчасига уланган  
6.Тор кўчаРамазон МФЙЧўлпон тор, Ипак йўлиМасжид – 4Масжид кўчасига уланган  
7Тор кўчаРамазон МФЙИпак йўли торИпак йўли 1-торЎзи “тор кўча”, аммо 2-тор кўча қўшилиши билан  
8Тор кўчаРамазон МФЙИпак йўли кўчасиИпак йўли 2-торАслида Ипак йўли кўчасига туташган  
9Берк кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 1Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
10Берк кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 2Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
11Берк кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 3Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
12Берк кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 4Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
13Берк кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 5Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
14Тор кўчаРамазон МФЙКўкалдошКўкалдош – 3Умумий Кўкалдош номи билан юритилаверган  
15Тор кўчаРамазон МФЙЖалолиддин Мангуберди – 2Кўкалдош – 4Аслида Кўкалдош кўчасига туташган, Жалолиддин Мангуберди кўчаси бошқа ҳудудда жойлашган  
16Тор кўчаРамазон МФЙЖалолиддин Мангуберди – 1Кўкалдош – 5Аслида Кўкалдош кўчасига туташган, Жалолиддин Мангуберди кўчаси бошқа ҳудудда жойлашган  
17Тор кўчаРамазон МФЙАлпомиш торАлпомиш – 1Ўзи “тор кўча”, аммо 2-тор кўча қўшилиши билан  
18Тор кўчаРамазон МФЙБаҳорАлпомиш – 2Аслида Кўкалдош кўчасига туташган  
19Тор кўчаЗарбулоқ МФЙБаҳорҲалқа – 1Аслида тор кўча
20Тор кўчаЗарбулоқ МФЙБаҳорҲалқа — 2Аслида тор кўча  
21Берк кўчаЗарбулоқ МФЙНомсиз КончиларҲалқаАслида берк кўча  
22Истироҳат боғиШароф Рашидов МФЙНомсиз (Шум бола)Шум болаХусусий тадбиркор томонидан ташкил қилинган  

Алишер Субхонқулов,
шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ОКМКГА ТАШРИФ БУЮРДИ

admin

Халқ ва армия бир тану бир жондир!

admin

МАҲАЛЛА ГУЗАРИ АҲОЛИ ИХТИЁРИДА

admin

УЙИНГИЗ ҚАЙСИ БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ТАРКИБИДА?

admin