OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

ОҒИЗ БЎШЛИҒИДА УЧРАЙДИГАН САРАТОНЛАР

Бугунги кунда ҳар 10 та одамнинг 4 таси саратон касаллиги билан курашмоқда. Бу касаллик йилдан-йилга ёшариб, янгиланиб боряпти. Ёшлар ҳам кекса авлод вакиллари ҳам шу касалликдан оғриняпти.

Кўпчилик аксарият ҳолда эътибор бермайдиган, саратон ривожланаётганидан дарак берадиган омиллар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқотлар инсон оғиз бўшлиғида кўпаядиган бактериялар бош ва бўйин саратони ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди.
Оғиз, бурун ва томоқ бўшлиғида ривожланадиган ясси ҳужайрали бош ва бўйин саратони дунёда энг кенг тарқалган саратон шаклларидан бири бўлиб, ҳар йили 150 000 дан ортиқ одамга шундай ташхис қўйилади.
Саратоннинг бу тури кўпинча эркакларда учрайди ва беш йил ичида беморларнинг ярмидан кўпроғини нобуд қилади.
Онкологик беморларда, одатдагидек, тамаки ва спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, одам папилломасининг юқори даражадаги хавфли штамми кузатилган — буларнинг барчаси ясси ҳужайрали бош ва бўйин саратони ривожланишининг хавф омиллари ҳисобланади.
Бактерияларни секвенирлаш бўйича олдинги тадқиқотлар оғиз бўшлиғи саломатлиги ва ясси ҳужайрали бош-бўйин саратони ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкинлигини тахмин қилган, аммо янги таҳлил муаммоли бактерияларни аниқлаган.
Шунга қарамай, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу боғлиқлик оғиз бўшлиғининг яхши гигиенасига риоя қилиш зарурлигини эслатиб туришга кучли асос бўлади.
Тишларни тозалаш ва тиш ипидан фойдаланиш нафақат пародонт касалликларининг олдини олишга ёрдам беради, балки бош ва бўйин саратонидан ҳимоя қилади.

Дилафруз СОБИРОВА,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали Бош ва бўйин бўлими катта ҳамшираси.

МАВЗУГА ОИД

ЁЗ БОШЛАНДИ: ЎТКИР ДИАРЕЯДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

admin

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

admin

БОЛАНГИЗНИ «ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А» КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАТДИНГИЗМИ?

admin

ЮРАК КОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ СТЕНОКАРДИЯ

admin