OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР -МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади. Халқимизнинг азалий ўтмиши, қадриятлари ва миллий маданиятини акс эттирувчи миллий либосларимиз ўзлигимизнинг муҳим қисми бўлиб, бутун миллатнинг маънавий қиёфасини ўзида намоён этади, десак муболаға бўлмайди.
Миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзбек халқининг миллий бой маданий меросини тарғиб қилиш, аҳолини миллий либослар ҳамда қадриятларга эътиборини қаратишни эстетик маданиятни оширади.

Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари “Миллийлик куни” ўтказилмоқда.
Шу кунларда таълим муассасасидаги устозлар ҳамда ўқувчи-қизларимиз миллий адрасу-атласларда, ироқи дўппиларда келишаяпти.
Бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда миллий либослар тарғиботини кучайтириш, ёш авлод онгига миллат руҳиятини сингдириш, улар ҳаётига ўзбекона урф-одат меъёрларини олиб киришдир. Миллий либосларга меҳр уйғотиш мақсадида турли хил фестивал ва шу кўринишдаги тадбирларнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.

Улбўсин Рустамова,
техникумнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича
директор ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

ЗУККОЛАР САРАЛАНДИ

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

admin

16-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ -ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin