Юзларимни Каъбага буриб,
Дуо қилдим ҳар куни, ҳар тун.
Дуогўйим, Жаннатим онам,
Паноҳингда асрагин, Аллоҳ!
Баҳор гулларидек, меҳрибон онам,
Сочин орасида кўринибди оқлар.
Йиллар умрини ҳам совурибди-я?!
Қирқинчи баҳор ҳам қарши олибди.
Юзинчи баҳорни кўргунингча Сен,
Онамни паноҳингда асрагин Аллоҳ!
Кўзлари ёшлансин, фақат шодликдан,
Ғам, қайғу бошини эгмасин ҳеч ҳам.
Дилноза ХАЙРУЛЛАЕВА,
7-умумтаълим мактаби
9-синф ўқувчиси.