OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

ЎЗНИ ИЗЛАГАНГА КИТОБ КЕРАКДИР

…Китоб – дил боғида гулнинг рангидир,
Китоб – оташ ичра дилнинг рангидир,
У – қалбнинг камоли, ақл жангидир,
Кўкни кўзлаганга хитоб керакдир,
Ўзни излаганга китоб керакдир.

Ўқиган, уққанга эли эргашгай,
Оқил йўлга чиқса йўли эргашгай,
Жаннатдай жилмайиб чўли эргашгай,
Савол юз очганда жавоб керакдир,
Жавоб жарангига китоб керакдир…

Маҳмуд Тоир.

Ҳар бир давлат, ҳар бир миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратли ҳисобланади. Китоб ўқиган миллатнинг қалби уйғоқ, ақли теран бўлади. Қайси давлат ривожланса, кашфиёт яратса, билингки, у давлатда маънавиятга эътибор юксак. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Бугун битта китоб ўқиган бола, эртага 10 та телевизор кўрган болани бошқариши мумкин” деган пурмаъно фикри айни ҳақиқатдир.
Айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик муносабати билан жорий йилнинг 21 апрель куни Олмалиқ шаҳар ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва 22-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Китобхон ёшлар — юрт келажаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбирининг очилиш маросими ўтказилди.
Тадбир давомида китобхон ўқувчилар иштирокида китобни мадҳ этувчи шеърлар, ҳикматли сўзлар, саҳна кўриниши ва куй-қўшиқлар ижро этишиб, меҳмонларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Дилдора Усмонова,
АРМ Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими хизмат раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

100 000 000, 75 000 000 ВА 50 000 000 СЎМ МУКОФОТ ПУЛЛАРИ КИМ ВА НИМА УЧУН САРФЛАНАДИ?

admin

Хотира азиз, қадр муқаддас!

admin

Таътил ва китоб

admin

УХЛАЁТГАН АДАБИЁТ

admin