OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ МАСЪУЛИЯТИ

Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлар тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудуди­да яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳу­дудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг тур­ли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асоси­да йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, таҳрирлаш, умумий маълу­мотларни шакллантириш ҳамда аҳоли тўғрисидаги маълумотлар­ни тезкор шакллантириш мақса­дида ишлаб чиқилди.

Қуйидагилар ахборот тизи­мини ишлаб чиқишнинг асосий мақсадлари сифатида инобатга олинган:

  • Аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демогра­фик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирла­рини ишлаб чиқиш учун ахборот­лар базасини кенгайтириш;
  • Аҳоли пунктлари ва шаҳар­лар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жой­лаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш;
  • Миллий барқарор ривожла­ниш мақсадларини шаклланти­риш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;
  • Аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш;
  • Ижтимоий-иқтисодий муам­молар бўйича илмий тадқиқот­ларни амалга ошириш. Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшов­чи барча аҳолига тегишли бўл­ган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олади.
    Келгу­си 10-30 йиллик ривожланиш­нинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойде­вор яратади.
    Ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўр­сатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имко­нини беради.
    У аҳоли сонини ишончли ҳи­соблаш, шунингдек, аниқ бел­гилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, яшаш шароити, банд­лиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универ­сал усулини ишга солган ҳолда расмий статистика тизимида асо­сий рол ўйнайди.

Шуҳрат ИсаҲЎжаев
шаҳар Статистика бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРГАН ЁШЛАРНИНГ МУАММОСИ НИМАДА?

admin

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНАДИ – БУНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

admin

ШАҲАР ПРОКУРОРИ АБДУМАЛИК КУЛДАШЕВНИНГ ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИГАМУРОЖААТИ

admin

МУБОРАК ОЙ ФАЗИЛАТЛАРИ

admin