Image default
Жамият

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРГАН ЁШЛАРНИНГ МУАММОСИ НИМАДА?

Шаҳримиз аҳолисининг 62 минг 950 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 29 819 нафари 14-30 ёшдаги ёшлар бўлиб, уларнинг 16 минг 781 нафари қизлардир.

2023 йил давомида шаҳримиздаги 800 нафардан ортиқ ёшнинг бандлигини таъминлаш вазифаси белгиланган.
Ўтган 2022 йил давомида “Ёшлар дафтари” жамғармасида 3 млрд. 514 млн 573,4 сўм маблағ шакллантирилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан 855 нафар ёшнинг турли ижтимоий-маиший муаммолари ҳал этилишига эришилди. Жумладан,

  • 110 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди;
  • 181 нафар ёшга кредит ажратилди;
  • 15 нафар ёшга ер ажратилди;
  • 6 нафар ёшга 12 ойлик турар жой ижараси қоплаб берилди;
  • 119 нафар ўзини ўзи банд қилиш мақсадидаги ёшга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари берилди;
  • 226 нафар ёшнинг ОТМ тўлов контракт маблағлари қоплаб берилди;
  • 19 нафар ёшнинг муддатли ҳарбий хизмат тўловлари қоплаб берилди;
  • 17 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси тўлови бир қисми қоплаб берилди;
  • 1 нафар ёшнинг олимпиада ва мусобақа харажатлари (хорижий) қоплаб берилди;
  • 47 нафар ёшнинг даволаниш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилди;
  • 69 нафар ёшга “Келажак касблари” лойиҳаси орқали ўқув марказларида ўқиш ҳаражатлари қоплаб берилди;
  • 29 нафар илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш харажатлари қоплаб берилди;
  • 65 нафар ёшга мактаб формаси сотиб олиб берилди;
  • 7 нафар ёшнинг Фуқаролик паспорти бадали тўлаб берилди;
  • 28 нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди;
  • 86 нафар ёшга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди.

2023 йил бошидан шу кунга қадар шаҳримизнинг 223 нафар ёшлари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Уларнинг 186 нафарига (86.1%) кўмак кўрсатилган бўлиб, 37 нафарига ёрдам бериш жараёни давом этмоқда.
“Ёшлар дафтари” жамғармасида ўтган 2022 йилдан 743 млн. сўм йил бошига қолдиқ сифатида, МИБдан 348 млн. сўм ҳамда жорий 2023 йил 1-чорак якуни бўйича 1 млрд 202 сўм маблағ шакллантирилди. Жамғармада айни вақтда 1 млрд. 465 млн. сўм пул маблағи мавжуд. Шаклланган 2 млрд. 293 млн. сўмдан 828 млн. сўм маблағ эвазига ёшларга турли кўмаклар кўрсатилди. Жумладан,

  • 34 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди;
  • 15 нафар ёшга тадбиркорлик қилиш мақсадида кредит ажратилди;
  • 14 нафар ўзини банд қилиш мақсадидаги ёшга ускуна ва меҳнат қуроллари берилди;
  • 41 нафар ёшга ОТМ тўлов контракт маблағлари қоплаб берилди;
  • 10 нафар ёшнинг муддатли ҳарбий хизмат тўловлари қоплаб берилди;
  • 3 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувохномаси тўлови бир қисми қоплаб берилди;
  • 10 нафар ёшга мактаб формаси сотиб олиб берилди;
  • 19 нафар ёшнинг даволаниш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилди;
  • 12 нафар ёшга Фуқаролик паспорти бадали тўлаб берилди;
  • 40 нафар ёшнинг туризм объектларига саёҳати учун меҳмонхона ва йўл харажатлари қоплаб берилди;
  • 15 нафар ёшга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди;
  • 2 нафар ёш тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилмоқда;
  • 1 нафар ёшга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратилди;
  • 3 нафар илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиётган ёшларнинг харажатлари қоплаб берилди;
  • 3 нафар ёшга пулли психологик хизмат кўрсатилиши учун маблағ ажратилди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 181 нафар ёшга 5 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган ерлар орқали 30 нафар ёшга жами 8 гектар ер майдони ажратилди.
Уйма-уй юриб ўтказилган хатлов орқали “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Бундан ташқари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан 2022 йилда маҳаллаларда 53 та воркаут майдончалари ташкил этилиб, майдончалар сони 63 тага етказилди. 2022 йилда ўтказилган «Беш ташаббус олимпиадаси»да Республика босқичида ўрин олган ёшларга 3 та маҳалла – “Дўстлик”, А.Авлоний ҳамда А.Қаҳҳор МФЙларга кичик спорт майдончалари барпо этилди.

Шаҳримизда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 25 март кунидан 3 апрель кунига қадар Ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган 10 нафар ёшлар учун 10 кунлик “Жасорат мактаби” ҳарбий ватанпарварлик йиғини ташкил қилинди.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар билан биргаликда Ёшлар учун мунтазам равишда “Жасорат дарслари”, ўқ отиш, от спорти бўйича тадбирлар, ҳарбий қисмларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, шаҳримиздаги мактабларда “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати гуруҳлари ташкил этилиб, унга 5 минг нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар жалб этилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ёшлар орасида кенг оммалаштириш натижасида 2023 йил 1-босқичда шаҳардаги 19 минг 524 нафар ёшлар олимпиадада иштирок этиш учун Платформа орқали рўйхатдан ўтди.Шундан 17 минг 612 нафар ёш олимпиаданинг маҳалла босқичларига қамраб олинди.
Жорий йил 6 ой якунида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган қайта хатловда жами 486 нафар қайта касбга ўқиш истагини билдирган ишсиз ёшлар аниқланди.

Ушбу ёшлар вилоят Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари жалб қилинган ҳолда 45 нафари пайвандлаш, 46 нафари электр ускуналарини жиҳозлаш йўналишида ўқитилмоқда. Ўқиш жараёнида ёшлар “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида амалиёт ўташи белгиланди. 30 нафари IT йўналишида ўқитилмоқда.
2023 йилда ёшларни қайта касбга ўқитишда касб турларини янада ошириш ва ўқувчилар сонини кўпайтириш белгиланган. Шу билан бирга, ушбу ёшларда бугунги кунда замонавий, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида рус ва инглиз тилларини ўқитиш ҳам режалаштирилган.
Қайта касбга ўқитилаётган ва ўқитилиши кутилаётган ёшларни “Олмалиқ КМК” АЖ, “Enter Engineering”, «ENTER STEEL» МЧЖ корхоналарига ишга жойлаштириш ва ушбу ташкилотларга кириш истаги йўқ ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуна олиб бериш тадбирлари кўзда тутилган.
Қисқа айтганда, бош мақсад — ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашишдан иборат.

Наврўзбек Алимов,
Ёшлар ишлари Агентлиги
шаҳар бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

«Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман»

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

admin

ЁШЛИК АЛЬМАНАХИ

admin

МФЙ раислари сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

admin