OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

МАҲАЛЛАЛАРГА МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНМОҚДАМИ?

Республикамиз бўйлаб 1 майдан маҳалла раислари сайлови бошланди. Сайловда 18 ёшга тўлган, ўз ҳудудида мунтазам яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахс номзодини қўйиши мумкин.

Шаҳримиз маҳаллаларида ҳам сайловлар қизғин тусда бошланди.
Бугунгача шаҳримиздаги қуйидаги 7 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтиб, раислар сайланди:
Бобур МФЙга Хайдаралиев Шуҳрат Ахмадович;
“Юлдуз” МФЙга Нишонов Эркин Тўхтабоевич;
“Зарбулоқ” МФЙга Каримова Муқаддас Кадировна;
«Теракли» МФЙга Мирзанов Мухамматали Раджабович;
У.Носир МФЙга Маҳмудов Хасан Абдусаматович;
«Дўстлик» МФЙга Урмонова Дилафруз Абубакировна;
«Ойдин» МФЙга Ахмедов Воҳид Юлдашваевич раис этиб сайланди.
Ушбу сайланган раислардан «Дўстлик» ва «Зарбулоқ» МФЙларининг раислигига янги номзодлар сайланди. Қолган 5 та маҳаллалардаги номзодлар орасида амалдаги раислар қайта сайланганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.
Замон талаби ортиб бораётган, одамларнинг муаммоларини ҳал қилиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаб бориш каби вазифалар бугунги кунда долзарб бўлиб турган бир пайтда маҳалла раисларининг вазифалари янада кўпаймоқда. Шундай экан, бу лавозимни эгаллаган шахслар аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлиб, уларнинг юмушини енгил қилишда камарбаста бўлмоғи лозим. Маҳаллаларимизга муносиб номзодлар сайланмоқдами, йўқми, албатта буни вақт кўрсатади, яна ҳам очиқ айтадиган бўлсак, маҳалла аҳолиси баҳо беради.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда маҳалла раислари 5 йил муддатга сайланади. Сайлов июнь ойигача давом этади.

МАВЗУГА ОИД

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – МЕНИНГ ТАКЛИФИМ

admin

НОГИРОНЛАРНИНГ РЕПЕТИТОР ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

admin

ҲАМШАҲРИМИЗНИНГ ҚАНЧАСИ БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМА ОЛИШДИ?

admin

БЮДЖЕТ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

admin