Image default
Жамият

НОГИРОНЛАРНИНГ РЕПЕТИТОР ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (341-сон, 21.06.2022 й.) қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.
Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:

  • ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;
    Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
  • йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
  • ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.
    Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:
  • субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
  • нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.
    Ҳар бир талабгорга ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган (ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ёки асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун) субсидиянинг фақат бир тури бир марта ажратилади;
    Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун — 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили — 10 январдан қабул қилинади.

С.Хакимов,
Оҳангарон шаҳар адлия бўлими
ЮХКМ бошлиғи, 1-даражали юрист.

МАВЗУГА ОИД

“ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ”

admin

ШАҲРИМИЗДА ЯНА БИР ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

admin

ИИБ ходимлари касб байрами кенг нишонланди

admin

МУРОЖААТЛАР МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛМОҚДА

admin