OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

ЎТКИР ДИАРЕЯ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ

Маълумки, ёз ойларида ўткир диарея хасталиги кўплаб учрайди. Касаллик чақирувчи микроблар асосан соғлом киши организмига оғиз орқали ифлосланган сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёш болаларга ювилмаган қўллар орқали ўтади.

Ўткир диарея касалликлари киши организми ҳолати ва унга тушган микробнинг хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. Бу хасталик йил давомида қайд этилиши мумкин. Лекин баҳор-ёз ойларида унинг юқишини таъминловчи омиллар кўпайиб, кенгроқ тарқалишига сабаб бўлади.
Чунки биринчидан, кунлар исиган пайтда одамлар чанқоқни қондириш мақсадида сув ва турли хил суюқликларни кўпроқ истеъмол қиладилар, дуч келган ва кўпинча, ифлосланган сув ҳавзаларида чўмиладилар. Бу ҳол айниқса, ёш болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Чўмилиш даврида оғиз орқали организмга оз миқдорда бўлсада сув киради.
Иккинчидан, ёз ойларида шаҳримиз аҳолисининг кундалик турмушида турли хил сабзавот-мевалар, ошкўк ва шунга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилиш кўпайиб, улар касаллик чақирувчи микроблар билан ифлосланган бўлиши мумкин. Бу эса соғлом кишиларда юқумли касалликлар билан касалланиш хавфини кучайтиради.
Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сув, сабзавот, сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, гўшт ва гўшт маҳсулотларида сақланибгина қолмай, балки кўпайишлари учун энг яхши шароит яратади. Учинчидан, атроф-муҳит ҳароратининг юқори бўлиши киши организмига салбий таъсир кўрсатади, унинг касаллик чақирувчи микробларга қарши курашиш қобилиятини камайтиради.
Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 2-3 ҳафтагача давом этиши мумкин.
Беморни уй шароитида «ўз билганича» даволаш, тартибсиз антибиотиклар ва турли хил дориларни ичириш касалликнинг ҳақиқий сабабини аниқлашга имкон бермайди ва бемор аҳволи оғирлашишига олиб келади.
Беморларга керакли ёрдамни кўрсатиш мақсадида барча тиббиёт муассасаларида махсус «Орал регидратация пунктлари(ОРП)»лари ташкил этилган. У ерда бемор болангизни «Глюкосалан», «Регидрон» каби махсус эритмалар ёрдамида 4-8 соат давомида даволаш ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, кундалик гигиена қоидаларига амал қилиш юқумли ичак касалликларининг олдини олишда катта аҳамиятга эга. соғлиғимиз ўз қўлимизда.

Феруза Фазилматова,
шаҳар бош эпидемиологи.

МАВЗУГА ОИД

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

admin

ШАФТОЛИ КАЙФИЯТНИ ЯХШИЛАЙДИ

admin

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ХАВФЛИ БЕЛГИЛАРИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

БОЛАЛАРДА ЎСИШ ВА АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШДА ОРТДА ҚОЛИШ,
КАТТАЛАРДА ЭСА ЮРАК ҚОН-ТОМИР, ЭНДОКРИН,
ХАВФЛИ ЎСМАНИНГ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin