OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ҲУНАРМАНД ОНАХОНЛАР КЕЛАЖАК КЎПРИКЛАРИДИР

Ҳар бир миллатнинг бебаҳо бойлиги бу – унинг маданияти, урф-одати ва албатта, ҳунармандчилик анъаналаридир. Ана шу бебаҳо анъаналарни асраб-авайлашда, янги авлодга ўргатишда ҳунарманд онахонларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Улар нафақат оила бекаси, балки санъат ва ҳунарнинг моҳир намояндаларидир.

Бугунги кунда жамиятимизда ҳунарманд онахонлар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Улар тикувчилик, каштачилик, гиламдўзлик, зардўзлик, кулолчилик, теричилик каби қадимий ҳунар турларини ривожлантирибгина қолмай, ўз шогирдларини тайёрламоқдалар. Ҳар бир маҳсулотГА ўз меҳри, санъатга бўлган муҳаббатини мужассам этадилар.
Мана шундай онахонларимиздан бири ҳамшаҳримиз Кимё Йўлдошевадир. У ҳам болалигидан буён ота-онасига кўмаклашиш мақсадида ҳунармадчиликка кириб келган. 40 йилдан буён “Навбаҳор” фолклор анасмбилида чилдирмачи бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Юздан ортиқ шогирдларнинг устози. Келинг қолган гапни 72 ёшни қаршилашига қарамай ҳали ҳам кўзидан шижоати чақнаб турган Кимё опадан эшитсак.
-Оилада катта фарзанд бўлганим учун дадамга кўмаклашиш менинг зиммамда эди. 7 ёшимдан чилдирма, элак, елбешик ясай бошлаганман. Йиллар ўтиб бу қизиқиш мени ҳунармандчиликка етаклади. Мана ҳозирги кунда шогирдларимга ҳам ўз касбимнинг сиру синоатларини ўргатиб келаяпман. Улар ҳам ўз ҳунари орқали оиласини қозонини қайнатмоқда. Инсонни ёши ҳеч қачон ҳаракатларини белгиламайди. Неча ёшда бўлса ҳам ҳаракатдан тўхтамаслик керак, дейди Кимё опа.
Ҳа, бундай онахонлар миллий қадриятларимизни сақлаб қолишда ўзларининг мислсиз ҳиссасини қўшадилар. Улар яратган маҳсулотлар орқали нафақат ички бозор, балки халқаро кўргазмаларда ҳам юртимиз маданиятини намоён қилишмоқда.

Мухлиса РАХМАТУЛЛАЕВА.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ШАҲАР ҲОКИМИ ХАМДАМОВ ҚОБИЛ МУРАТҚУЛОВИЧНИНГ ТАБРИГИ

admin

8-САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТИ КИМ БЎЛДИ?

admin

ИЛМ ВА МЕҲНАТ УЙҒУНЛИГИ: «АММОФОС-МАКСАМ» КИМЁГАРЛАРИНИНГ ФАХРЛИ ЙЎЛИ

admin

ҚАДРИЯТЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ

admin