Image default
Жамият

ҚАДРИЯТЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ

Жорий йил юртимизда Наврўз байрами «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўзгача кўтаринкилик билан кутиб олинди. Жумладан, жорий йилнинг 19 март куни шаҳримизда ҳам Наврўз байрами «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» шиори остида кенг тантана қилинди.

“Металлург” маданият саройининг олд қисмида ижодий гуруҳлар томонидан тайёрланган концерт дастури шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Айниқса, буюк аждодларимиз, жадид боболаримизнинг сиймолари акс этган саҳна кўринишлари томошабинларда катта таассурот қолдиргани, шубҳасиз. “Металлург” МС ва “Ёшлар боғи” атрофида эса шаҳримиз корхона-ташкилотлари ҳамда комбинат таркибий бўлинмалари ҳар йилги анъанага кўра, юртимиз ҳудудларининг миллий қадриятлари ва урф-одатлари акс эттирилган кўргазмаларни намойиш этишди.
Миллий спорт мусобақалари, турли танловлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, мусиқий кўнгилочар дастурлар намойиши ҳамда миллий таомларни тайёрлаш бўйича мусобақалар ҳам барчага манзур бўлди.

МАВЗУГА ОИД

2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ

admin

«МЕНИНГ ЙЎЛИМ» ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ

admin

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ИНСОН ҚАДРИ ВА МАНФААТЛАРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови

admin