OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

САРАТОНГА  ОЛИБ КЕЛАЁТГАН  УНЛАР: БИЗ ҲАР КУНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАЁТГАН ХАВФ

Ҳар куни нонуштадаги кулчадан тортиб, болалар севиб ейдиган печенье, торт ва бошқа ширинликларгача бўлган турли хил ун маҳсулотларини истеъмол қиламиз. Улар дастурхонимиздан ўрин олган асосий таомлардандир. Аммо, бугунги кунда айрим “унлар” ҳақидаги ҳақиқатлар жамият саломатлиги учун жиддий хавф солмоқда.

Нима учун бу унлар саратон келтириб чиқармоқда?
Ун — бу фақат буғдойни майдалаш орқали олинадиган маҳсулот  эмас. Унинг тайёрланиш жараёнида, афсуски, соғлиққа зарарли омиллар ҳам иштирок эта бошлади. Айниқса,   “оқ ун”га бўлган талаб ортиши оқибатида қуйидаги муаммолар пайдо бўлди:

  1. Кислородсизланган, «ўлдирилган» буғдой
    Ҳақиқий буғдой унда антиоксидантлар, клетчатка, табиий B витамини сақланади. Аммо, ишлаб чиқариш жараёнида буғдойнинг энг  фойдали  қисми — унинг  юраги —  мағзи (зародыш) чиқариб ташланади. Бунинг ўрнига эса фақат углевод сақловчи соф крахмал қолади. Бу нафақат юрак-қон томир, балки саратон хасталикларига ҳам йўл очади.
  2. «Оқ ун» — оқ эмас, оқартирилган ун.
    Бугунги кунда бозордаги унларнинг аксарияти сунъий ранг оқартирувчилар — бензоил пероксид, хлор диоксид, азодикарбонамид(E927) каби кимёвий моддалар билан ишлов берилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу моддаларни канцероген (саратон чақирувчи) деб тан олган.
  3. Пестицидлар — буғдой ҳосили билан бирга бизни ҳам заҳарлайди
    Буғдой етиштиришда қўлланадиган пестицидлардан айримлари, масалан, глифосат, хлорпирифос — нейрологик бузилишлар, гормонал ўзгаришлар ва ҳатто болаларда лейкемияга сабаб бўлиши исботланган.
    Ўзбекистонда тайёрланаётган унлар қай даражада хавфсиз?
    Афсуски, мамлакатимиздаги баъзи ун ишлаб чиқарувчилар маҳсулотнинг сифатини эмас, фақат кўриниши ва сақланиш муддатини ўйлаб, унга кимёвий моддалар қўшишади.
    Қора  нондан  қочаётган халқ аслида ўзини заҳарлаб қўяпти.
    Фактлар:
    WHO(Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти) “Глифосат” номи билан машҳур пестицидни  2015 йилдаёқ   “ҳар тоифадаги саратонни чақирувчи канцероген модда” деб эълон қилган.
    ФАО маълумотига кўра, юзта буғдой маҳсулотидан 70 тасининг уни хавфли оқартирувчилар билан ишланган.
    Энг бегуноҳ жабрдийдалар — болалар
    Болалар  организмга тушаётган ҳар қандай канцероген модда тўғридан-тўғри ДНКга таъсир қилиб, эпигенетик мутацияларга олиб келади. Шу боис, ота-оналар болаларини ун маҳсулотларидан эмас, сифатсиз, кимёвий ун маҳсулотларидан асрашлари шарт!
    Ечим борми?
    Ҳа, бор. Аммо, фақат бутун жамият онги уйғонса:
    Ун маҳсулотларининг таркибини ўқинг. E927, E928, бензоил пероксид, хлор диоксид борми — сотиб олманг!
    Буғдойни маҳаллий ва ишончли   фермерлардан сотиб олинг.
    Қора ун, бутун донли унларни танланг.

Муаззам
Иброҳимова.

МАВЗУГА ОИД

YOUTUBE BOLALARNI “YUTIB” YUBORMASIN!

admin

САРАТОН САБАБЛАРИДАН БИРИ ОИЛАМИЗДАГИ МУҲИТДА

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

ИССИҚ (ОФТОБ )УРГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

admin