Умр оқар сойдаги сувдай,
Ўтиб кетар ёшлигимиз ҳам.
Худди яна қайтиб келардай
Ўтказамиз вақтимиз беғам.
Кўнгил тўлар минг орзуларга,
Интилади юксакликларга.
Ўтган дамлар қайтмайди ортга,
Дил тўлмасин надоматларга.
Қадрин билмай ўтамиз ундан,
Гўёки ҳеч тугамас замон.
Тунлар юлдуз сочса ҳам яна,
Тонг келтирар янги бир даврон
Дейманки мен сенга, эй тенгдош,
Ҳар бир дамнинг қадрига етгин.
Ҳар бир ишинг, ўқишинг билан
Қўй келажак пойига ғиштин.
Эъзоза СИДДИҚОВА,
9-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.