OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛАДИ

2025 йил 5 май куни 1062-сонли ЎРҚ қабул қилинди. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан,
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.
Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.
Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ж.Мавлонов,
шаҳар Давлат хизматлар маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

admin

ШУНЧАКИ ГАПНИ ЭМАС, ИШНИ ҲАМ БИЛИШ КЕРАК

admin

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

admin

Хизматлар соҳаси ривожи бандликни таъминлаш омили

admin