Image default
Жамият

Хизматлар соҳаси ривожи бандликни таъминлаш омили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 6 ойи якунига кўра шаҳримизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, 205 та хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш белгиланган бўлиб, 1 июль ҳолатига 124 та турли йўналишдаги хизмат объектлари ташкил қилинди. Натижада 181 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шу жумладан, 1 та йирик савдо мажмуаси, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та тиббиёт муассасаси, 73 та чакана савдо объектлари, 7 та умумий овқатланиш, 12 та маиший хизмат кўрсатиш ва 27 та бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди. Шаҳардаги Амир Темур кўчаси махсус хизмат кўрсатиш кўчаси сифатида танлаб олинган бўлиб, ушбу кўчада жорий йил давомида савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган 19 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ташкил этиш белгиланган. Амалда лойиҳа қиймати 1,3 млрд. сўм бўлган 17 та хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилиб, 37 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил бошидан буён кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида 224,0 м2 майдонга эга 2 та нотурар жой тадбиркорларга ижарага берилиши натижасида 4 та янги иш ўрни яратилди

Шаҳарда инвестиция дастурлари доирасида 2023 йил январ-июль ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 6,8 млрд сўмлик 14 та лойиҳа ишга туширилиб, 89 та янги иш ўринлари яратилган. Ушбу лойиҳаларнинг 3 таси дастур доирасида бўлиб, қолган 11 та лойиҳа дастурдан ташқари, қўшимча лойиҳалардир.

Мисол учун, Ҳамза МФЙ ҳудудида “Султонҳоним Мед Сервиcе” МЧЖ томонидан 1,5 млрд сўмлик қийматдаги тиббий хизматини ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 10 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. «Дамас Транс» МЧЖ томонидан 2,8 млрд. сўмлик аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш лойиҳаси ишга туширилиб, 5 нафар янги иш ўрни яратилди. Ислом Каримов МФЙ ҳудудида “Амирбек-Асилбек-Аидахон” МЧЖ томонидан 0,6 млрд сўмлик қийматидаги савдо дўкони ишга туширилиб, 5 нафар янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, Ислом Каримов МФЙ ҳудудида “Клиника ДР-Исламовс” МЧЖ томонидан ишга туширилиб, лойиҳа қиймати 850,0 млн сўмни ташкил қилди, 12 та янги иш ўринлари яратилди.

2023 йил якуни билан шаҳарда кўрсатиладиган хизматлар ҳажми 2 160 млрд сўмга ёки ўтган йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 134,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жорий йил якунига қадар дастурлар доирасида лойиҳа қиймати 42,3 млрд сўмлик 5 та лойиҳа, қўшимча равишда 81 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиш режалаштирилган.

Шермуҳаммад Бегиев,

шаҳар ҳокими ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ 2024 ЙИЛ 1-МАВСУМИ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

admin

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди

admin

НЕГА БИЗДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР КЎП?

admin

СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ ЭРИЁТГАН ҚОРЛАРГА БОҒЛИҚ(МИ?)

admin