OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПФ–26-сон Фармони («Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида») ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Ҳурматли фуқаролар!

Сиз субсидия олиш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишингиз мумкин:

▬ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали;
▬ Электрон тарзда my.gov.uz портали орқали.

! Эслатма:
Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим.

● Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЕКМнинг
2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 8 бараваргача (9 240 000 сўм)
● Тошкент шаҳрида: МҲТЕКМнинг
2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 9,2 бараваргача (10 626 000 сўм)

Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика бўйлаб мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.

●Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

МАВЗУГА ОИД

КУН ТАРТИБИДА: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

admin

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

admin