Image default
Жамият

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақса­ди – малакали ва замонавий билимга эга кадрлар тайёрлашда дунёнинг ривожланган давлатлари билан халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу орқали юртимиздаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимларининг хорижий университетлар, илмий тадқиқот му­ассасаларида илмий ва академик тажрибасини орттириши учун имконият яратиш ишларига катта аҳамият қаратилмоқда.

ТДТУ Олмалиқ филиалига Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юрти Урал федерал универси­тети ректори В.А.Кокша­ров бошчилигидаги деле­гация ташриф буюрди.

Ташриф жараёнида деле­гация вакиллари томони­дан катта илмий мактаб салоҳиятига эга Урал федерал университети­нинг илмий, ўқув, амалий фаолияти ҳақида батаф­сил маълумот берилди. Шунингдек, университет­нинг Янги материал ва технологиялар институти рангли металлар ме­таллургияси кафедраси профессори Д.А.Рогожни­ков филиал талабаларига дарс маъруза ўтди.

Ташрифнинг асосий мақсади сифатида икки томонлама манфаат­ли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали аниқ тизим асосида магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг стажиров­ка ўташларини, профес­сор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш кўзда тутилган. Шунин­гдек, республикамизнинг етакчи металлургия корхонаси “Олмалиқ КМК” АЖ базасидаги мавжуд тоғ-кон саноати муаммоларини уч томон­лама ҳамкорлик асосида ўрганиш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун жорий йилнинг июнь-и­юль ойларида УрФУ ҳамда ТДТУ Олмалиқ филиали илмий тадқиқот­чиларининг ўзаро ташри­фини амалга ошириш режалаштирилди.

МАВЗУГА ОИД

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

admin

ДАВЛАТ ТИЛИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР – МУСТАҚИЛЛИККА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

admin

ХАЙР-ЭҲСОН ДЕКАДАСИ

admin

КОРРУПЦИЯ РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ

admin