OLMALIQ HAYOTI
Image default
Адлия саҳифаси

ЭНДИ ПЕНСИЯ АВТОМАТИК ТАЙИНЛАНАДИ

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, юртимизда пенсияга чиқиш жараёни тубдан соддалашди. 55 ёшга тўлган аёллар ва 60 ёшга тўлган эркакларга ёшга доир пенсиялар энди «проактив» (автоматик) шаклда тайинланади.
Бу дегани — ариза ёзишга ҳам ҳожат йўқ. Бунда пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига СМС хабарнома юборилади. Агар номингизга мобил рақам расмийлаштирилмаган бўлса, хавотир олманг. Маълумотлар яшаш жойингиз бўйича почта орқали етказилади.

Севара Тугалбоева,
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази
шўъба бошлиғи.

ЯНГИ ҚУЛАЙЛИК

Энди хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали олиш имконияти яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ–380-сон қарорига асосан, хорижга чиқиш биометрик паспортларини почта хизмати орқали етказиб бериш тартиби жорий этилди.
Давлат хизматлари марказига бормасдан туриб, сўровнома тўлдиришда «почта орқали етказиб бериш» вариантини танланг. Бу хизматда хорижга чиқиш паспортингизни уйингизгача етказиб берилади.

Зилола РУСТАМОВА,
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИ ОНЛАЙН РАСМИЙЛАШТИРИНГ

Кам таъминланган, жумладан, 18 ёшгача фарзанди бўлган оилалар энди my.gov.uz портали орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш хизмати (my.gov.uz)га осон ва қулай тарзда мурожаат қилишлари мумкин.
Болалар нафақаси – 12 ой муддатга (бола 18 ёшга тўлгунга қадар), моддий ёрдам – 6 ой муддатга тайинланади.
Хизматдан қандай фойдаланилади?

  • my.gov.uz да рўйхатдан ўтинг;
  • тегишли хизматни танланг; (my.gov.uz) ундаги сўровномани тўлдириб, юборинг.
    Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!
    Аризалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматик тарзда кўриб чиқилади.

Гулбаҳор РИСБАЕВА,
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

МАҲАЛЛАЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

admin

ЧОРРАҲАЛАРДА РАҚАМЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

admin

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА НАТИЖАЛАР

admin

УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ?

admin