OLMALIQ HAYOTI
Image default
Шеърий саҳифа

10 июль -Олмалиқ шаҳри ташкил топганига 74 йил бўлди

Олмалиғим!

Мухлиса Тошпўлатова.

Олтинга кон юртим менинг, олтинга кон,
Ҳар кўчаси, гузарлари роҳати жон,
Меҳмонларин сийлагайдир бўлиб мезбон,
Жоним дедим, жаҳонимсан, сен борлиғим,
Металлардек, метин бардош Олмалиғим.

Ҳар жабҳада, ҳар қадамда илғор шаҳрим,
Етмиш тўртга етиб келган улуғворим,
Ўзинг менинг тоълейимсан, мангу бахтим,
Пешонамга битилганим, зўр ёрлиғим,
Қайноқ шаҳар, тафти қуёш Олмалиғим.

Кончиларнинг, шоирларнинг юртидирсан,
Вилоятнинг ял-ял ёнган кўркидирсан,
Она шаҳрим, жонимдирсан, меникисан,
Сулаймондан мерос қолган буюк тахтим,
Асрларга тенгдош бўлгин, Олмалиғим.

МАВЗУГА ОИД

XOTIRA MUQADDAS!

admin

Ziyo ulashuvchi charog‘bonlarim

admin

Ustozlar

admin

POSBONLAR

admin