Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Қалмоққир» ва «Ёшлик 1» конларида автоматлаштрилган кон-транспорт бошқарув тизими жорий этилмоқда. Тизимнинг вазифаси энг замонавий рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни қўллаган ҳолда кон-транспорт комплексини самарали бошқаришни таъминлашдир.
Эндиликда кондаги автосамосвал, экскаватор, бурғилаш техникалари ва ёрдамчи техникалар махсус техник-аппарат воситалари билан жиҳозланиб, улардаги маълумотларни «онлайн» шаклда жамлаш йўлга қўйилади.
Хусусан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Қалмоққир» ва «Ёшлик-1» конларида автоматлаштирилган кон-транспорт бошқарув тизими жорий этилмоқда. Тизимнинг вазифаси энг замонавий рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни қўллаган ҳолда кон-транспорт комплексини самарали бошқаришни таъминлашдир.
Эндиликда кондаги автосамосвал, эксковатор, бурғилаш техникалари ва ёрдамчи техникалар махсус техник-аппарат воситалари билан жиҳозланиб, улардаги маълумотларни «онлайн» шаклда жамлаш йўлга қўйилади.
Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, кондан чиқаётган юк оқимларини оптимал бошқариш, кон ишини тезкор ҳисобга олиш ва назорат қилиш, эксплуатация режимларини мониторинг қилиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва кон массасини қазиб олиш ҳажмини оширишдан иборат.
Ҳозирда мазкур тизим пудратчи компания билан ҳамкорликда босқичма-босқич жорий этилмоқда. Дастлабки босқичда «Қалмоққир» ва «Ёшлик-1» конларида ишлаб чиқариш жараёнлари рақамлаштирилади.
Муҳим жиҳати бу тизим кон маъданларини Мис бойитиш фабрикаси ва ағдармаларга бир маромда ташишни ташкил этиш учун жавобгар саналади. Тизимга ходимлар иш самарадорлиги ва хавфсизликни баҳолаш модуллари ҳам интеграция қилинган. Масалан, видеорегистраторлар ва видеотаҳлил тизимлари авария ҳодисаларининг олдини олишга ёрдам беради, хавфсизлик техникасига риоя этилишини назорат қилади, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилади, ҳодисаларни қайд этади ва хавфли вазиятларни автоматик равишда аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, техника воситаларининг бўш туриш вақти қисқартирилади. Кон-транспорт комплексини бошқариш ва портлаш-бурғулаш ишларини унумдорлиги ортади. Бир сўз билан сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали унумдорликни ошириш ва харажатларни камайтиришга эришилади.


