OLMALIQ HAYOTI
Image default
Шеърий саҳифа

АЯ

Ая!
Бошимдан ўпиб қўй…
Бошқа оғримасин,
Кўз ёшимни артма оққани яхши.
Дунёни қўявер ўзимга сиғмай,
Кичрайиб кетяпман кўнглингга яшир…

Мени уйғотмагин минг йил бўлса ҳам,
Тугаб кетмайдими дунё дегани.
Фақат дуо қилгин мен сўролмайман,
Менда неки бўлса Худо бергани.

Менга ўхшаганинг ўхшаган тавба,
Айтолмайсан бироқ ичингда бари.
Мен бутун қолмадим мен сен эмасман,
Азоб еб битирди юракнинг ярмин.

Ниятим ҳолисми кўп кўз ёш қилдим,
Балки шунинг учун кўзларим қора.
Мени кечир эй, сенга ўхшай олмадим,
Кўксимда доғим бор доғим ҳам яра…

Қадам ташлолмайман йўлларим ойдин,
Бир қадам ташласам шартта нурайди.
Мен кўнгил одами, о, кўнгил дами,
Миқ этмай кетсам ҳам кўнгил кўнмайди.

Ая!
Бошимдан ўпиб қўй…
Бошқа оғримасин,
Бошдан то оёқ дард бўлиб қолмайин.
Худо юрагимни қаттиқ ушлаб тур,
Осмон йўлларига етиб олайин…
Ая!!!


Бону САРИМОВА

МАВЗУГА ОИД

Shoshqaloq qiz erga tegdi bildirmay

admin

Onajonim

admin

Диёра келди…

admin

O’ZBEGIM BAYROG’I BARIDAN GO’ZAL

admin