Жорий йил 24 июль куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб шаҳар Кенгаши котибияти мудири Севар Қодирова томонидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2024 йил 28 ноябрдаги VII-2-08-10-147-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маъруза тингланди.
Сўнг шаҳар прокурорининг 2025 йил 2-чорак давомида Криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кўрилган чоралар юзасидан ахбороти тингланди.
Прокурор Абдумалик Кулдашев ахборотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-133-сонли қарорининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси ҳақида ҳам сўз борди.
Шунингдек, прокурор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-71-сонли Фармонининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси ҳақидаги масалага ҳам алоҳида тўхталди.
Кун тартибидаги бешинчи масала — «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси; шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан фойдаланиш ҳақида ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил 2-чорак якуни ижроси тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Шермуҳаммад Бегиев ҳисобот берди.
Сўнг Олмалиқ шаҳридаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Алишер Субхонқуловнинг ахбороти тингланди.
