OLMALIQ HAYOTI
Image default
Ижтимоий эълон

ДИҚҚАТ!!!

2008-1999 йилларда туғилган, ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақирилмаган фуқароларни зудлик билан шаҳар Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига келишларини сўраймиз!

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июль «Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 413-сонли қарори, Мудофаа вазирининг 2022 йил 10 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чақирув участкаларида қайд этиш, ҳарбий ҳисобни юритиш, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақиришни ташкиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисидаги» 666-сонли буйруғига асосан Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлимида фуқароларни муддатли ҳарбий ҳамда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматга (1999-2008 йилларда туғилган чақирилувчиларни ўрганиш, танлов ўтказиш ва дастлабки командаларга, ДХХ чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги қўшинларига) танлаб олиш, чақирилувчиларни оилавий шароитини ўрганиш, Қуролли Кучлар сафини ватанпарвар, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан баққуват ва соғлом бўлган, сараланган чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан чақирув 2008-1999 йилларда туғилган, ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақирилмаган фуқаролар зудлик билан Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига келишлари сўралади.
2008-1999 йилларда туғилган Чақирилувчилар давлат ёки хусусий корхоналарда, ташкилотларда ишлашидан қаътий назар, Мудофаа ишлари бўлимига келиб, тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Тиббий кўрикдан ўтиш вақти учун иш жойига маълумотнома берилади.
Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг кундузги ва кечки бўлимларида ўқиётган талабалардан ўқиш жойидан маълумотномаси билан келиб, Мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.
Ота-оналар диққатига!
Агар фарзандингиз чет элга ўқиш ёки ишлашга кетган бўлса, Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси ходимларини хабардор қилишни унутманг!

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-моддаси: Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасини ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими раҳбарияти.

МАВЗУГА ОИД

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

admin

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

admin

1 АПРЕЛДАН ИСИТИШ ТИЗИМИ ВА ИССИҚ СУВ ТАРИФЛАРИГА ҚҚС ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИ

admin

ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТЛАРИГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

admin