Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тизимидаги Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган ўрта ва ўрта махсус маълумотли ёки касб-ҳунар коллежлари битирувчи ёшлари, 25 ёшгача бўлган муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматида йиғинларни ўтаган ёшлар, шунингдек, 2024 йил умум ўрта таълим мактабларининг 9-синфини битирувчи ҳарбий академик лицейларда ўқиш истагида бўлган ёшлар Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
Олий ҳарбий билим юртлари:
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси
- Чирчиқ Олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти
- Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация институти.
Ҳарбий академик лицейлар: - Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи
- “Жалолиддин Мангуберди” ҳарбий академик лицейи.
Манзил: Олмалиқ шаҳар «Тотувлик» кўчаси, 3-уй.
70-613-67-38,
70-613-60-09.
Шаҳар Мудофаа
ишлари бўлими.