«Гиннес жаҳон рекордлари» — жаҳонда киритилган рекордлар, энг ғаройиб нарсалар ҳақида маълумотлар киритилган китоб. Бу китоб — табиат ва инсоният оламидаги оламшумул улкан ютуқлар, ноёб ҳодисалар ва ғаройиб воқеалар ҳақидаги хабарлардан иборат бўлган маълумотнома нашр.
Айнан мана шу нашрга эндиликда Ўзбекистоннинг 1946 нафар истеъдодли ёш муҳандислари ҳам киришди. Иштирокчиларга Guinness World Records сертификатлари тақдим этилди.
Қувонарлиси, дунё тан олган ушбу китобга киришда ТДТУ Олмалиқ филиали талабалари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.


