OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ОЛМАЛИҚ, ЧИРЧИҚ, БЕКОБОД ВА АНГРЕНДА ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ ИШГА ТУШАДИ

«Ўзсувтаъминот» компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Сувонқуловнинг маълум қилишича, 2025 йил якунига қадар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Бекобод, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида йирик тозалаш иншоотлари фойдаланишга топширилади. Унинг таъкидлашича, сентябрь ойига қадар Чирчиқда оқова сувларни қайта ишлайдиган янги иншоот ишга туширилади. Мустақиллик байрами арафасида кунига 130 минг куб метр қувватга эга объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Йил охирига қадар эса яна тўртта йирик шаҳарда тозалаш иншоотлари ишга туширилади.
«Янги Ўзбекистон» массивларида 68 та тозалаш иншооти қуриш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун халқаро молия институтлари томонидан 840 млн доллар ажратилган. Ҳозирга қадар маблағнинг 200 млн доллари ўзлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил август ойида Чирчиқдаги тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича тендер ўтказилиб, ижрочилар сифатида Alkataş İnşaat ve Taahhüt Ўзбекистон–Туркия қўшма корхонаси ҳамда Mesmer-East компанияси танланган эди. Шартнома қиймати 22,2 млн долларга баҳоланган. БАА, Франция ва Япония компаниялари консорциуми ҳам Тошкент вилоятида кунига 1 млн куб метр қувватга эга тозалаш иншооти қуриш ишларини олиб бормоқда. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 500 мингдан ортиқ аҳоли ва 100 дан зиёд корхона марказлашган канализация тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Миллий ҳисоботларга кўра, Ўзбекистондаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига уланмаган, 29,5 фоизида эса сув таъминоти йўқ. Шу боис, тозалаш иншоотлари қурилиши нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ массивларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
«Келгуси беш йилда «Янги Ўзбекистон» массивларида 68 та замонавий тозалаш иншооти қурилади. Бу тизим рақамлаштирилиб, чиқиндиларни олиб чиқиш жараёни ҳам автоматлаштирилади», — дея қўшимча қилди «Ўзсувтаъминот» раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

БУ МИЛЛАТНИНГ ОНАСИ БЎЛИШ ОСОН

admin

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР

admin

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

admin

МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ

admin