OLMALIQ HAYOTI
Image default
Спорт

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА – ЯНГИ «МИНИ ФУТБОЛ» СТАДИОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Аммофос-Максам» АЖ ҳамда «Аммофос-Максам» АЖ ОЁХТТЕБ ҳамкорлигида қуриб битказилган замонавий «Мини футбол» стадиони тантанали равишда фойдаланишга топширилди.Мазкур спорт иншооти нафақат корхона ишчи-ходимлари, балки спорт ихлосмандлари учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади. Стадионнинг очилиши соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Янги стадион барча қулайликларга эга бўлиб, унда турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида дўстона муҳитни шакллантириш учун зарур шароитлар яратилган.Бугун мамлакатимизда спортни оммалаштириш, ёшларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боисдан, «Мини футбол» стадионининг очилиши мустақиллик байрами арафасида халқимиз учун муносиб туҳфа бўлди.
Ушбу ташаббус келгусида ҳам спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш, ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Саидакбархўжа Ўринбоев,
«Аммофос-Максам» АЖ Бошқарув раисининг Ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК ФК СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА «ХОРАЗМ»ДАН ҒАЛАБАНИ ТОРТИБ ОЛДИ

admin

БИРИНЧИЛИКДА БИРИНЧИЛАРДАН

admin

ЁШЛАРИМИЗ — ФАХРЛИ ЎРИНДА

admin

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ УЧУН
2022 ЙИЛ ҚАНДАЙ ЮТУҚЛАР ОЛИБ КЕЛДИ?

admin