Image default
Спорт

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ УЧУН
2022 ЙИЛ ҚАНДАЙ ЮТУҚЛАР ОЛИБ КЕЛДИ?

Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бошқармаси тасарруфидаги Олмалиқ шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими Олмалиқ шаҳридаги Ибн Сино МФЙ, Улуғбек кўчаси 59-а уйда жойлашган бўлиб, у ерда ёшларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланишлари учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, 1 та 1-тоифали ҳамда 2 та 3-тоифали стадионлар, 22 та сунъий қопламали футбол майдонлари, 3 та сузиш ҳавзаси (бассейн), 4та фитнесс клуби, 3та теннис корди ҳамда 40дан ортиқ спорт заллари мавжуд бўлиб уларда спортнинг 23 тури бўйича тўгараклар фаолияти юритиб келинмоқда.

ШАҲАР СПОРТЧИЛАРИНИНГ 2022 ЙИЛДА ЭРИШГАН НАТИЖАЛАРИ

Жаҳон чемпионлари ва совриндорлари12
Осиё чемпионлари ва совриндорлари25
Ўзбекистон чемпионлари ва совриндорлари4255
Вилоят чемпионлари ва совриндорлари15422
Шаҳар чемпионлари ва совриндорлари20505  

Бундан ташқари шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими томонидан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони, спорт турларидан «Мини-футбол», «Гандбол», «Стол тенниси», «Wоркоут», «Волейбол», «Шашка», «Шахмат», «Енгил атлетика», «Баскетбол» бўйича турли мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланиб келинган.

Шаҳримизда “Беш ташаббус олимпиадаси” 1-мавсум спорт мусобақалари доирасида жами 14028 нафар ёшлар иштирок этишди. Бундан ташқари 51 та МФЙларда спортнинг миллий кураш ва wоркоут тури бўйича кўчалараро маҳалла босқичи учрашувлари ҳам ўтказилди ҳамда шаҳар ҳокими кубоги учун ёшлар ўртасида спортнинг “Мини-футбол”, “Баскетбол”, “Шахмат-шашка” ҳамда “Стол тенниси” турлари бўйича мусобақаси ташкил этилди.

Энг қувонарлиси 2022 йилда шаҳримиздаги “Саҳоват” МФЙ ҳудудида замонавий стритбол ҳамда wоркоут майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилди.

У.Хожакелдиев,

шаҳар Спортни

ривожлантириш бўлим бошлиғи в.в.б.

МАВЗУГА ОИД

ДАВРАЛАРДА ЎЙНАСИН ОНАМ

admin

«АЛПОМИШ АВЛОДЛАРИ» — ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin

ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОНДА ТЕНГСИЗ

admin

СЎНГГИ СЎЗ

admin