OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

РАҲБАР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

“Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ҳамда комбинат ёшлари иштирокида 3-Мис бойитиш фабрикасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

“Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ҳамда комбинат ёшлари иштирокида кеча 3-Мис бойитиш фабрикасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Самимий руҳда кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан раисга мурожаат қилишди, уларнинг келажакдаги режалари ва қизиқишлари юзасидан фикр алмашилди. Тадбир жараёнида комбинат томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

ОКМК бошқарув раиси томонидан ёшлар томонидан билдирилган бир қатор таклифлар қўллаб — қувватланиши билдирилди.

Хусусан, комбинат ёшлари учун замонавий электрон кутубхона ташкил этиш, МТТУ МИСиС Олмалиқ филиали билан ҳамкорликда IT марказ фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, комбинат фаолияти бўйича маълумотларни болалар учун  кенг етказиб бериш мақсадида ОКМК Ахборот хизмати ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида миллий контентлар тайёрлаш марказини ташкил этиш ташаббуслари қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Тадбир давомида ОКМК Ахборот хизмати ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида сунъий интеллект технологиялари ёрдамида яратилган “Мисвойнинг саргузаштлари” анимацион фильми намойиш этилди. Абдулла Хурсанов томонидан ушбу йўналишдаги ишларни ривожлантириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Комбинат ёшлари эътиборига янги барпо этилган 3-Мис бойитиш фабрикасининг марказий диспетчерлик хизмати фаолияти ҳам батафсил таништирилди.
Тадбир якунида Абдулла Хурсанов ёшларга ишонч билдириб, келажак уларнинг қўлида эканлигини таъкидлаб, доимо ўқиб, изланишга, билим ва касб ўрганишга, ташаббускор бўлишга чорлади.

Маълумот учун, бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жами ёшлар сони 10 320 нафарни ташкил этади. Шундан, 7 618 нафарини эркаклар, 2702 нафарини аёллар ташкил қилади. Олий маълумотли ёшлар сони 1 489 нафар (128 нафари магистр), Раҳбар ва муҳандис техник ходимлар сони 872 нафар. Комбинат бир неча йиллар давомида Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасасалари билан ҳамкорлик қилиб келади.

Ҳамкорлик доирасида мазкур  олий таълим муассасаларини тамомлаган 180 нафар  ёшлар бугунги кунда комбинат корхоналарида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 95 нафари ўқишни давом эттираяпти. Улардан, 88 нафари юртимиздаги олий ўқув юртларида, 7 нафари хорижий олийгоҳларда таҳсил олишмоқда.

МАВЗУГА ОИД

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРКУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?

admin

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИШАРАФЛАНДИ

admin

НАВБАТДАГИ СЕССИЯБЎЛИБ ЎТДИ

admin

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР:ДАСТУР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

admin