Image default
Жамият

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРКУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?

Ҳадемай куз келиб, ёғингарчилик мавсуми эшик қоқади. Қишнинг ғамини ёзда қил, деганларидек, турар-жойларимиздаги камчиликларни ёз фаслидан фойдаланиб, бартараф этиш лозимлигини ёш бола ҳам билади. Хўш, бу борада шаҳримиздаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари қандай ишларни амалга оширмоқда? Бу ҳақда улар томонидан жорий ярим йиллик бўйича тақдим этилган маълумотларга тўхталамиз.

Олмалиқ шаҳридаги мавжуд 676 та кўп қаватли уйларнинг барчаси кириш эшикларига эга бўлиб, фрамуга ойналарининг ўрнатилганлиги 95-96 фоизни ташкил этади. Қолган 4 фоиз ишлар 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига қадар тўлиқ таъмирдан чиқарилади. “Боғаро” МФЙдаги 2 та, И.Каримов МФЙдаги 20 та 7 қаватли уйларда 44 та лифт мавжуд. Лифтларнинг ҳаммаси соз ҳолатда бўлиб, уларга БСК томонидан махсус техник ходим жалб қилинган. Шаҳримиздаги жами 676 та (25 413 та хонадон) кўп қаватли уй-жойларнинг 296 тасига ОКМК УЖТФ бошқармаси томонидан хизмат кўрсатилади. Қолган 365 тасига эса 8 та Бошқарув сервис компаниялари (БСК) ва 2 та ширкат томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Кўп қаватли уйларнинг 174 таси 2 қаватли, 44 таси 3 қаватли, 379 таси 4 қаватли, 57 таси 5 қаватли ҳамда 22 таси 7 қаватли бинолардир.Ташкил этилган БСК томонидан 2023 йил 5 ойида амалга оширилган ишлар қуйидагилардан иборат.

“Олмалиқ таъмирлаш тиклаш коммунал бошқарув” БСК томонидан йил бошидан 61 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, 24 та уйнинг 6780 м2 том қисми, 36 та уйнинг 2476 пог.м. иссиқ сув ва иситиш тизими таъмирланган. 14 та уйнинг иситиш тизимига циркуляцион насослар ўрнатилди. 19 та уйнинг 3142 пог.м. оқова қувурлари алмаштирилган. 4та кўп қаватли уйнинг 6760 м2 фасад қисми таъмирланди. 27 та уйга ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилиб, А.Навоий кўчаси 9-уй, Фурқат кўчаси, 6-б уйлар олдига янги болалар майдончаси қурилди ҳамда 14-уй олдидаги болалар майдончаси таъмирлаб берилди.
Аммо Э.Мамадалиев бошқариб келаётган БСКда қуйидаги муаммолар мавжуд. БСК ўз ичига 69 та кўп қаватли уйларни бириктириб олган. Уйларнинг 42 таси 1-сектор ҳудудида, 27 таси 4-сектор ҳудудида жойлашган. Кўп қаватли уйлар 2 та секторда жойлашган бўлиб, ходимлар қўнимсизлиги учун фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатлар назоратсиз қолаяпти. Тушган ариза бўйича ишлар чала ёки умуман амалга оширилмай қолмоқда. Бу ўз навбатида мулкдорларнинг БСКга нисбатан норозилик кайфиятини туғдиради. Бўлим томонидан Уй-жой инспекциясига БСК фаолиятини текшириб хулоса бериш бўйича хатлар юборилган. Уй-жой инспекцияси ходимлар камлиги ва БСК фаолиятига Омбудсман рухсатисиз аралаша олмаслигини маълум қилган.

“Олмалиқ коммунал сервис” БСК томонидан ўтган 5 ойда 11 та кўп қаватли уйда ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, 2 та кўп қаватли уйнинг 320 м2 том қисми мукаммал ва жорий таъмирланди. 6 та кўп қаватли уйнинг 38 пог.м. иситиш ва иссиқ сув тизимлари таъмирланган. 4 та уйнинг иситиш тизимидаги 38 пог.м қувурлар ҳамда 11 та уйнинг жами 136 пог.м. совуқ сув ётиқ қувурлари таъмирлаб берилди. 5 та уйнинг 97 пог.м. эскирган канализация қувурлари таъмирланиб, 2 та уйга 4 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилди. 7 та уйнинг ташқи фасад қисмлари бўялган.

“БИГ СКАН АС ПЛЮС” МЧЖ БСК томонидан 2023 йил 1-чорагида 2 та уйнинг 140 м2 том қисми жорий таъмирланган. Иссиқ сув тик қувурларининг 3082 пог.м.ни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 48 пог.м қувур таъмирланган. 14 та электр тақсимловчи шитларда таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 18 пог.м. канализация қувурлари таъмирдан чиқарилди. 4 та ертўладаги муҳандислик тармоқлари таъмирланган. 12 та уйдаги иссиқ сув, ичимлик сув, оқова сув қувурларининг 84 пог.м қисми таъмирланди.

“Инжинер рамз” БСК томонидан 3 ой давомида 7 та уйнинг 3700 м2 том қисмини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда таъмирланмаган. 240 пог.м. иситиш, иссиқ сув тизимлари таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, амалда 740 пог.м. қувур таъмирланган. 5 та уйнинг жами 240 пог.м.канализация ётиқ қувурлари таъмирдан чиқарилди. 17 та уйга 27 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилди. 4 та уй олдидаги 3 та болалар майдончаси таъмирлаб берилди.

«Сиҳат саломатликстрой» БСК томонидан 3 ой давомида 3 та уйнинг 550 м2 том қисми мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди. 7 та уйнинг 170 пог.м. иситиш, иссиқ сув тизимлари таъмирланган. 7 та уйнинг иситиш тизимига 9 та циркуляцион насослар ўрнатилди. 3 та уйнинг жами 110 пог.м. совуқ сув ётиқ қувурлари таъмирланди. 7 та уйнинг 33 пог.м. эскирган канализация қувурлари таъмирдан чиқарилди. 8 та уйга 18 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилган. 7 та уй олдидаги болалар майдончаси жорий таъмирланиб, атракционлар бўялган. 12 та уй кириш йўлагидаги 12 та электр тақсимловчи шитлар таъмирланди. Шунингдек, 21 та уйнинг кириш эшикларига пружиналар ўрнатилди.

“ГОЛД СЕРВИС” БСК томонидан 3 ой давомида 17 та кўп қаватли уйнинг 400 м2 том қисми жорий таъмирдан чиқарилди. 4 та уйнинг 120 пог.м. иситиш, иссиқ сув тизимлари таъмирланган. 3 та кўп қаватли уйнинг иситиш тизимига 4 та циркуляцион насослар ўрнатилган. 4 та уйнинг жами 70 пог.м.совуқ сув тик қувурлари ҳамда ётиқ қувурнинг 12 пог.м таъмирдан чиқарилди. 2 та уйга 2 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатиб берилди. 9 та уй олдида жойлашган болалар майдончаси жорий таъмирланиб, атракционлар бўялган. 6 та уй ертўласида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

«СМАРТ ЛЮКС БУИЛД» БСК томонидан 3 ой давомида 3 та уйнинг 285 м2 том қисми жорий таъмирдан чиқарилди. 7 та уйда 190 пог.м. иситиш, иссиқ сув тизимлари таъмирланган. 14 та кўп қаватли уйнинг иситиш тизимига 19 та циркуляцион насослар ўрнатилган. 4 та уйнинг жами 110 пог.м. совуқ сув ётиқ қувурлари ҳамда 3 та уйнинг 33 пог.м. эскирган канализация қувурлари таъмирланган. 2 та уйга 3 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилган. 12 та уйнинг 6 та кириш йўлаклари таъмирлаб берилди.
«Мамлакат она келажак» БСК томонидан 3 ой давомида кўп қаватли уйларда қуйидаги ишлар амалга оширилган. 1 та уйнинг 24 м2 том қисми, 6 та уйнинг 230 пог.м. иситиш, иссиқ сув тизимлари таъмирланган. 1 та уйнинг жами 72 пог.м. совуқ сув ётиқ қувури таъмирдан чиқарилди. 2 та уйнинг 280 пог.м. эскирган тик канализация қувурлари ҳамда 4 та уй олдида жойлашган болалар майдончаси жорий таъмирланиб, атракционлар бўялган. 1 та уйнинг 14 м2 қисмига фрамуга ойналари ўрнатилди.
Р.S. Олмалиқ шаҳар ҳокимининг собиқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Анвар Ўрозалиев томонидан шаҳар Кенгашига тақдим этилган юқоридаги маълумотлар қай даражада аниқ эканлигига куз-қиш мавсумида баҳо берамиз. Зеро, коммунал масала бўйича ёздаги тайёргарлик натижаси қишда бўй кўрсатади. Қоғозда ҳаммаси “беш”дек кўринаётган маълумотларни амалда кўрамиз, кузатамиз ва мавзуга яна қайтамиз.

Д.Рўзиева.

МАВЗУГА ОИД

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИРОФДА

admin

“ГУЛЗОР” ОРОМГОҲИДА 1 КУН

admin

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!

admin

ОШИРИЛАЁТГАН НАРХЛАР АҲОЛИ УЧУН ҚАЙ ДАРАЖАДА МАҚБУЛ?

admin