Илм-у тафаккурдан дилга йўл очган,
Беминнат меҳрини қалбларга сочган,
Қуёш тафти гўё юзига кўчган,
Мудом баланд эрур сизга эъзозим,
Бахтимга бор бўлинг, азиз устозим.
Шогирдини ўйлар кун-у тунда ҳам,
Балки солгандирман юрагига ғам,
Қанча таъзим қилсам, шунча бўлур кам,
Мудом баланд эрур сизга эъзозим,
Бахтимга бор бўлинг, азиз устозим.
Оппоқ тонгли нурдай меҳри беғубор,
Ҳар қандай мақтовга улар сазовор,
Аслида устозлик касби улуғвор,
Мудом баланд эрур сизга эъзозим,
Бахтимга бор бўлинг, азиз устозим.
Аида РЎЗИЕВА.
Олмалиқ политехникуми талабаси.