Илмимнинг эгаси, забони ширин,
Саводим чиқарган муқаддас инсон.
Чироқсиз ёритди умр дафтарим,
Яна шундай инсонни топмоқлик гумон.
Хаёлим олса ҳам чалкаш хаёллар,
Эзгу ният ила йўлига солди.
Юрагимни тилиб ўтса хатолар
Ўз фарзанди каби кўнглимни олди.
Хотирамдан ўчмас нурга бой юзи,
Асли жаннатий аёл устозим ўзи.
Гўдакдек беғубор қош кўзи қора
Ҳар бир куйдан гўзал ширали сўзи.
Мисоли зулматдан ахтарилган нур,
Ҳаётга беради ўзгача жило.
Аслзодалардек мағрур ҳамда ҳур,
Барчага тенг бирдек улашар зиё.
Меҳрин адоғи йўқ чегара билмас,
Юракда уларга ҳурматим ўчмас.
Ҳаққига қиламан абадий дуо,
Иншааллоҳ кўзи ҳечам нам кўрмас.
Одина АКБАРОВА,