Юзимни ювмоқда дурдай томчилар,
Қалбга соғинчнинг тиғи санчилар.
Муборак ерда турган ҳожилар,
Саломим етказинг пайғамбарларга.
Гўзал шаҳарга етса қадамлар,
Макканинг ифори уфурган дамлар.
Набийнинг юртини кезган одамлар,
Саломим етказинг пайғамбарларга.
Маккада терсангиз агарда тошлар,
Сизга ҳавас қиламан, кўзимда ёшлар.
Бизни нур томонга битта йўл бошлар,
Саломим етказинг пайғамбарларга.
Шаҳзода ЧИНДАВЛАТОВА,
1-ИДУМ 9-в синф ўқувчиси.