OLMALIQ HAYOTI
Image default
Табриклаймиз

БОЛАЛИККА ҚАЙТАРГАН ДИЙДОР

Инсонни болаликка қайтарувчи энг яқин одамлари бу унинг синфдошларидир. Негаки, улар болалигингизнинг гувоҳи бўлган. Йиллар ўтиб юксаламиз, биримиз раҳбар, биримиз шифокор, яна биримиз эса турфа касб эгаси бўламиз. Бугунгилар бизни шу ҳолатимизда танийди. Синфдошларимиз илк қалам ушлаган пайтимиздан бизни билади.
Куни кеча Пискент тумани Телмон қишлоғининг 27-умумтаълим мактабини битирган битирувчилар йиғилишди. Мактабни битиршганига 55 йил тўлган бўлишига қарамай кўзлардаги муҳаббат, болалик ҳали ҳамон чақнаб турибди.
Орадан 55 йил ўтиб, болалик, ёшлик ва орзулар бешигига айланган мактаб хотиралари яна бизни бағрига чорлади. Ўша даврнинг соддадил, меҳрга тўла синфдошлари бугун яна бир сафда – аммо сочларимизда оқ, юрагимизда қувонч, кўзларимизда эса ўтмишнинг ширин хотиралари порлайди. Бу учрашув — нафақат мактаб йилларини эслаш, балки юракларни янгитдан боғловчи, устозларимизга бўлган чексиз ҳурматни изҳор этувчи муқаддас ондир. Ҳар бир синфдошнинг ўз ҳаёт йўли, меҳнатлари, орзу-армонлари бўлди. Бироқ барчамизни бирлаштирувчи ягона ришта бу — мактаб, синф ва дўстлик.
Ишонасизми, барчамиз ҳаёт дошқозонида қайнаб, МЕҲР, ҚАДР нималигини англаб етган ёшга келиб қолибмиз. Катта карвонга қиёслагим келди синфдошларимни кўриб.
Бу даврада бизни илк мактубларимизга, устозлардан эшитган даккиларимизга, ота-онамиздан ранжиган дамларимизга гувоҳ бўлган. Ёшимиз 72-73 га тўлган бўлишига қарамай биз БОЛАЛИККА қайта олдик. Сочимиз каби қалбимиз ҳам покланди.
Суҳбатимиз бугунги дориламон кунларга шукроналик, раҳбарларимизга Яратгандан умр сўраш, ёшларимизга юксак зеҳн ва содиқлик тилаш билан янада гўзаллашди. Бугунги даврамизда иштирок эта олмаётган синфдошларимизни бориб кўрдик, чет элда яшаётган дўстларимиз билан телефон орқали суҳбатлашдик. Бир сўз билан айтганда, ЯШАДИК!

Ҳамзақул ХЎЖАЁРОВ,
Меҳнат фахрийси.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲАР ҲОКИМИ ҚОБИЛ ХАМДАМОВНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

admin

КИЧИКФЕЪЛ ШОИРНИНГ КАТТА ТЎЙИ

admin

ҲУРМАТЛИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ!

admin

ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!

admin