Image default
Табриклаймиз

ҲУРМАТЛИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ!

Сизларни ва касаба уюшмаларининг минглаб аъзоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда. Корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан ижтимоий адолатга барқарор бўлган ҳамкасбларимни яна бир бора – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман.
Мана шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин!

С.Сафарова,
Ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси.

МАВЗУГА ОИД

Табриклаймиз!

admin

ЎЗБЕКИСТОН КОНЧИЛИК ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

admin

Қадрли ва суюкли инсонларимиз отажонимиз Асанбаев Оққул Асанбаевич ҳамда Хатамов Фаррух Абдувоситович ва Хатамов Шохрух Абдувоситович!

admin

ШАКИРОВ ИЛҲОМ ИСЛАМОВИЧ

admin