OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ -ЗАМОНАВИЙ ҲАЁТНИНГ АСОСИЙ ЭҲТИЁЖИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сонли қарори билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 июнь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшон ва Олмалиқ шаҳарлари бўйича “Транспорт лойиҳа офиси” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган транспорт ва йўлтранспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режалари кўриб чиқилди ва Нурафшон ва Олмалиқ шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаси тасдиқланди.

Олмалиқ шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқишда ҳамда қисқа ва ўрта муддатларда қурилиш ва ишга туширилиши режалаштирилган қуйидаги муҳим объектлар, транспорт эҳтиёжи инобатга олинди:
1) Абдулла Қаҳҳор, И.Каримов ва Муқимий маҳаллалари ҳудудида қурилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” массиви (8 595 хонадон ва мос равишда 34 380 кишидан иборат аҳоли яшашига мўлжалланган турар жой объекти) комплексининг қурилиши.
2) ”Ҳилол” маҳалласи ҳудудида 8 минг ишчи ўрнига мўлжалланган “Технопарк” қурилиши.
3) “Бўстон” маҳалласи ҳудудида 1 минг ишчи ўрнига мўлжалланган Саноат зонасининг қурилиши.
4) Усмон Носир маҳалласи ҳудудида 6 минг ишчи ўрнига мўлжалланган 3- (МОФ-3) ва 4-Мис бойитиш фабрикалари (МОФ-4) қурилиши.
Транспорт Бош режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилган:

  1. Жамоат транспорти тизимидаги 30 та микроавтобус (Дамас) йўналишларини автобус йўналишлари билан алмаштириш: қисқа муддатли даврда – 7 та автобус ва 5 та микроавтобус, ўрта ва узоқ муддатли даврда – 10 та автобус ва 6 та микроавтобус йўналишларини ташкил қилади;
  2. Жамоат транспорти йўналишларининг мавжуд 686,53 км умумий узунлиги: қисқа муддатли даврда – 479,2 км, ўрта ва узоқ муддатли даврда — 600 км масофани ташкил қилади;
  3. Микроавтобус (Дамас) йўналишларнинг қатновлари (рейслари) сони мавжуд 8 961 тадан: қисқа муддатли даврда – 2 201 та, ўрта ва узоқ муддатли даврда — 2 778 тани автобус йўналишларини ташкил қилади;
  4. Жамоат транспорти тизимида ҳозирда фаолият юритаётган 562 та микроавтобуслар (Дамас): қисқа муддатли даврда – 95 та автобус ва 36 та микроавтобус, ўрта ва узоқ муддатли даврда — 115 та автобус ва 40 та микроавтобус ташкил қилади;
  5. Жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сиғими жорий умумий 3 372 йўловчидан: қисқа муддатли даврда – 6 320, ўрта ва узоқ муддатли даврда — 8 549 йўловчини ташкил қилади;
  6. Жамоат транспортида ташиладиган йўловчилар сони жорий ўртача 101,16 минг йўловчидан: қисқа муддатли даврда – 102,12 минг, ўрта ва узоқ муддатли даврда – 144,78 минг йўловчини ташкил қилади;
  7. Жамоат транспортидан фойдаланиш улуши жорий 31,4 фоиздан: қисқа муддатли даврда – 31,7 фоиз (асосан бу босқичда “Дамас” русумли ҳаракат таркибининг аксарият қисми катта сиғимли автобуслар билан алмаштирилиши ҳисобига), ўрта ва узоқ муддатли даврда – 34,9 фоизни ташкил қилади.
    2025-2026 йиллар учун манзилли Олмалиқ шаҳри жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштиришга доир дастур қуйидагиларни назарда тутади:
  • брутто-шартнома асосида фаолият юритувчи 7 та жамоат транспорти автобус йўналишларини жорий этиш;
  • 5 та жамоат транспорти микроавтобус йўналишларини жорий этиш;
  • 145 та автобус бекатларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш;
  • МОФ-3, «Ёрдам» қишлоғи, «Аммоффос-Максам» АЖ, «Жалойир» МФЙ, «Қалмоққир» бошқармаси, 5/2 кичик ноҳия, 5/3 кичик ноҳия ва Янги «Бўстон» МФЙ бекатларида автобуслар қайрилиб олиши жойларини ташкил қилиш;
  • «Эҳтиром» ва А.Темур кўчалари бўйлаб, «Мустақиллик», «Туркистон» ва Фурқат кўчалари бўйлаб ҳамда Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб “коридор” тамойили асосида ҳаракатни ташкил этиш;
  • Транспорт оқимининг самарали бошқарувини йўлга қўйиш мақсадида транспорт коридорининг 35 та йўл кесишмаларида мувофиқлаштирилган светофор бошқарувини жорий этиш.
    ЖОРИЙ ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР
    Ўрта ва узоқ муддатда қўшимча 3 та автобус ва 1 та микроавтобус йўналишларини ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
    » йўналишлар сони: 2024 йилда 30 та, 2025 йилда 12 та, 2030 йилгача 16 та;
    » умумий узунлик: 686,53 кмдан 479,2 кмгача, кейин 600 кмгача;
    » қатновлар сони: кунига 8 961 дан 2 778 та гача;
    » Автобус / микроавтобус сони: 0 / 562 дан 115 / 40 тагача;
    » сиғим: 3 372 дан 8549 тагача ўрин;
    » кунлик йўловчи ташиш: 103 мингдан 144 минг нафаргача;
    » қамров ҳудуди: 38 км² дан 35,29 км² гача;
    » жамоат транспорти улуши: 31% дан 35% гача.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан жорий йилнинг 3 июль куни тендер бўлиб ўтиши эълон қилинган. Мазкур тендердан сўнг шаҳар ичи йўналишида қуйидаги ички йўналишлар бўйича замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда:

  1. «Янги Бўстон» МФЙ — 5/2 кичик ноҳия»;
  2. «Ёрдам қишлоғи — МОФ-3 заводи»;
  3. «Аммофос-Максам» АЖ — «Жалойир» ҳудуди;
  4. «5/2 кичик ноҳия — МОФ-3 заводи;
  5. «5/3 кичик ноҳия — Касб-ҳунар мактаби,
  6. «Қалмоққир» бошқармаси — 5/2 кичик ноҳия,
  7. «Қалмоққир» бошқармаси — «Аммофос-Максам» АЖ.

Йўналиш номи Узунлиги (км) Бошланиш вақти Тугаш вақти Бекатлар сони
1-сонли йўналиш 20.44 5:30 21:30 17
7-сонли йўналиш 20.85 5:30 21:30 21
2-сонли йўналиш 27.54 5:30 21:30 21
3-сонли йўналиш 30.30 5:30 21:30 30
4-сонли йўналиш 27.96 5:30 21:30 30
6-сонли йўналиш 18.99 5:30 21:30 17
5-сонли йўналиш 13.32 5:30 21:30 26
8-сонли йўналиш 15.55 5:30 21:30 18
11-сонли йўналиш 17.48 5:30 21:30 20
12-сонли йўналиш 12.00 5:30 21:30 19
15-сонли йўналиш 28.76 5:30 21:30 33
17-сонли йўналиш 14.22 5:30 21:30 31
10-сонли йўналиш 20.33 5:30 21:30 35
24-сонли йўналиш 15.19 5:30 21:30 28
30-сонли йўналиш 11.11 5:30 21:30 21
9-сонли йўналиш 15.48 5:30 21:30 26

МАВЗУГА ОИД

“ОКМК” АЖДА БЕШ ОЙЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

admin

“ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ” КОРХОНАСИ СИНОВЛАРГА ТАЙЁРМИ?

admin

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ УЧУН ҲИССА ҚЎШАМИЗ

admin

МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ

admin