“Олмалиқ ҳақиқати” ижтимоий-сиёсий газетаси тарихи

admin

“Олмалиқ ҳақиқати” ижтимоий-сиёсий газетаси 1991 йил 4 январда ташкил топган. Унинг биринчи муҳаррири Ғайрат САЛИМБОЕВ ўз атрофига шижоатли ёшлардан иборат жамоани бирлаштирди. Ўша пайтлари газета ҳафтада икки маротаба чоп этилган бўлиб, унда шаҳар янгиликлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, корхона ва ташкилотлардаги иш жараёнлари ёритилган.

2001 йилга келиб, шу жамоада мухбир вазифасида ишлаб келган Ойсара ДАДАЕВА бош муҳаррир этиб тайинланди. У иқтисодий етишмовчилик даврида мураккаб вазият бўлишига қарамасдан даврий нашрни ўз вақтида муштарийлар қўлига етиб боришини таъминлади. Қалами ўткир ижодкор Ойсара Дадаева кадрлар етишмовчилиги бўлган қийин пайтларда ҳам газетани сифатли чиқишига эриша олди.

2006 йилда Ойсара Дадаеванинг  Олмалиқ “КМК” АЖ муассислигидаги Ахборот хизмати бошлиғи лавозимига ўтганидан сўнг,   шу жамоада меҳнат қилиб келаётган  журналист  Камола УМАРАЛИЕВА “Олмалиқ ҳақиқати” газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди. Камола Умаралиева талабчан, жонкуяр ўз ишини севадиган фидойи раҳбар эди. У барча ходимлар билан самимий ва дўстона муносабатда бўлиб,  кадларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилди. Газетанинг савиясини янада ошириш мақсадида “Қурама” бадиий-адабий кўнгилочар нашрининг саҳифалар қаторига қўшилиши муштарийлар сонини янада орттирди.

2012 йилдан газета бош муҳаррири бўлган Шерзод ТИЛОВБЕРДИЕВ таҳририят биносини капитал таъмирлашга эришди. Шу билан бирга у газетанинг моддий- техник базасини янгилаб, ходимлар учун қулай шароитлар яратди. Шерзод Тиловбердиев ҳам талабчан раҳбарлардан бўлиб, ходимларнинг тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини истарди. У раҳбарлик қилган пайтда “Қурама” бадиий-адабий кўнгилочар нашрига бироз ўзгартириш киритиб “Қурама+ТV”га айлантирди. Шундан сўнг бу саҳифаларда кўнгилочар материаллар ёнидан теледастурлар ҳам ўрин олди.

Бугунги кунда шу жамоада мухбир вазифасида ишлаб келган журналист  Дилфуза РЎЗИЕВА  2015 йил охиридан бошлаб,  йилданҳам аввалги раҳбарлардек иш юритишга интилмоқда. У ҳам ходимларни ўз вақтида рағбатлантириб, газета савияси унинг ўқимишли бўлиши учун жон куйдирмоқда. У юзага келган муаммо ва низоларни қонун йўли билан чора кўриб, ҳал этади. Кадрлар масаласига алоҳида ёндошувчи Дилфуза Рўзиева ички тартиб қоидаларга барча ходимлар бирдек бўйсунишини истайди. Чунки тартиб бор жойдагина ривожланишга эришиш мумкин.