Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги

admin

14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб 7 январь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, 99280 — сонли ҳарбий қисм ҳамда шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун «Қувноқлар ва зукколар» тадбири ҳамда концерт дастури ўтказилди.
Тадбирда ҳарбий қисмнинг «ҚВЗ» жамоаси, «Шахноз» рақс ансамбли ҳамда санъаткорларнинг ижодий чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.