OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИНИНГ42 ФОИЗ ЎҚУВЧИСИ ОЛМАЛИҚДАН!

Шаҳримизда хусусий таълим тизими йилдан-йил ривожланиб, юксак ютуқларга эришиб келинмоқда. Жорий ўқув йилида шаҳримиздаги «Бухоро мактаби»нинг 7 нафар ўқувчиси ҳамда «Алгоритм» ўқув марказидаги 3 нафар ўқувчи Нурафшондаги Президент мактабига қабул қилингани
қувонарлидир.

Бу вилоятимиздаги Президент мактабига ариза топширган 2882 нафар 4-синф ўқувчисидан 10 нафари Олмалиқ ўқувчилари дегани. Президент мактабига 24 нафар ўқувчи қабул қилинишини ҳисобга оладиган бўлсак, 1 ўқувчи 120 нафар тенгдоши билан рақобатлашган. Мактабга кириш эҳтимоли 0,8%га тенг эди.
Ана шундай кучли ва муросасиз рақобат муҳитида 10 нафар ўқувчимизнинг Президент мактабига қабул қилиниши шаҳримиз учун вилоят ва республика миқёсида улкан натижа ҳисобланади.
Биз ҳам жамоамиз билан “Бухоро мактаби”га бориб, ўқувчиларнинг ота-онаси билан суҳбатлашдик. Суҳбат чоғида шунга амин бўлдикки, фарзанд тарбиялашда сўз билан эмас, амал билан тарбиялаш муҳим аҳамият касб этаркан.

Унсиной Ҳолжигитова, Фарзона Ботированинг бувиси:

  • Неварам 2-синфдан бошлаб шу мактабда ўқий бошлади. 4-синфда Тошкент шаҳрига кўчиб кетганимиз боис шаҳардаги хусусий мактабларга бердик. Ишонасизми, у ерда кўплаб ўқитувчилар неварамни дарсга қизиқтира олмади. Ўзи 4-синф бўлса ҳам 8-,9-синф ўқувчилари бирга таълим олди. Хуллас, у мактаблардан кўнгли тўлмади. Ўқув йилининг ярмида яна “Бухоро мактаби” га қайтиб келдик. Бугунги натижани кўриб турибсиз. Барибир ҳам таълим, интизом, тарбия мустаҳкамланган жойда ўсиш, интилиш бўлар экан.

Юлдуз Эшонқулова, Фарзона Олтмишбоеванинг онаси:

  • Бир китобда ўқигандим, “Ота-онани фазандларнинг ютуғи ёшартиради”, деб. Дарҳақиқат, мана уч нафар фарзандимга ҳам Нурафшондаги Президент мактаби ўқувчиси бўлиш насиб қилди. Кичик фарзандим ҳам ака-опаларини кўриб, мен ҳам шу мактабга кираман деб қаттиқ тайёрланди. Ўзимиз Бектемир туманида яшаганимиз учун, “Бухоро мактаби”га келиб, шароитлари билан танишиб 4-синфдан қизимни ўқишга бердим. Аллоҳга шукр, ота-онасининг юзини ёруғ қилди.

Дилдора МАТКАРИМОВА, Нурмуҳаммад Воҳиджоновнинг онаси:

  • Ўзим ва турмуш ўртоғим чет давлатга чиқиб ишлаганимиз боис, Бекобод туманидан келиб, фарзандимни шу мактабга ишониб топшириб кетдик. Таълимига, тарбиясига яхши қарайди. Бу мақтов ёки реклама эмас. Ҳар соати режа асосида ўтади. Ўқитувчилари ўз ота-онасидек меҳрибон.
    Ҳа, бугунги кунда таълим оламан, десангиз ҳар қандай имконият мавжуд. Таълим олиш хусусий мактабда бўладими, давлат мактабида бўладими бу ўқувчининг иқтидорига, имкониятига боғлиқ. Зеро, ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир. Ёшликда билим олган инсон, ёши ўтгач роҳатда яшайди.

МАВЗУГА ОИД

“ҚАНЧА ЎҚИГАНИМ САРИ ШУНЧА БИЛМАСЛИГИМНИ БИЛЯПМАН”

admin

KONTRAKT MIQDORLARI OSHIRILDI

admin

БЕПУЛ ТАЪЛИМДАГИ ПУЛЛИК ТАЛАБЛАР

admin

АБИТУРИЕНТЛАР, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ?

admin